Кириш Регистрация

Симеоне: «Рақиб ўз имкониятини қўлдан чиқармади»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Еврпа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Челси»га қарши бўлиб ўтган ўйин (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, учрашув Бухарестда ўтказилди.

«Ўйин тугагандан кейин ҳисобни ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам биз футболни яхши кўрамиз. Биз ўйинни назорат қила олмадик. «Челси» ҳаракатланишда фаол бўлди, аммо биз ўйин темпини тушира олдик. Аммо рақиб жамоа сафида Жиру каби ўйинчилар бор. Биз тўп назорати устида ишлашимиз керак.

Ҳар икки жамоа катта ишни амалга оширди. Вазиятлар кўп бўлмади, аммо рақиб ўз имкониятини қўлдан чиқармади. Бошқа пайтда ўйин тенгма-тенг кечди. Биз яхши ҳимояландик, олдинга интилдик, олдинда нимадир яратдик. Иккинчи тайм мутлақо тенгма-тенг кечди.

Агар сентябрь ойида менга биз Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида иштирок этиб, дастлабки ўйинда кичик ҳисобда ютқазишимизни айтишганида, мен бу вариантга рози бўлган бўлардим. Жавоб учрашуви жуда қийин бўлади, аммо Чемпионлар лигасининг ҳар қандай баҳси ҳақида шундай дейиш мумкин. Биз мазкур эгри-бугри йўлни босиб ўтишимиз керак», — деди Симеоне.

Жавоб учрашуви 17 март куни «Стэмфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:06, 24.02.2021.
Ўқилди: 2103 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик