Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Тотти: "Маълумотларимга кўра, Де Росси "Рома"да қолмоқчи"

Баҳо:
+ | -

 

"Рома" сардори Франческо Тотти жамоадоши Де Россининг жамоада қолиш-қолмаслиги бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар бермоқда.

"Рома"нинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Даниеле Де Россининг клуб билан амалдаги шартномаси 2012 йилнинг ёзида якунига етиши керак. Клуб футболчига янги, йилига 6 миллион евро маошни назарда тутган шартномани таклиф қилган. Де Росси бу борада ҳозирча сўнгги қарорни қабул қилгани йўқ. Агар у таклифга рад жавобини берадиган бўлса, қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб юборилади.

"Менинг маълумотларимга кўра, Даниеле "Рома"да қолмоқчи. У бу жамоанинг катта ишқибози, аммо сўнгги қарорни унинг ўзи қабул қилади", деди "Рома" сардори.

"Луис Энрике билан ҳамманинг муносабати яхши, бутун жамоа уни қўллаб-қувватламоқда. Аввалги йиллар билан қиёслаганда, натижаларни ҳисобга олмасак, ҳаммаси ўша-ўша. Биз айнан натижаларни яхшилаш устида иш бораяпмиз", дея қўшимча қилди "Рома" ҳужумчиси Франческо Тотти.

 

Манба: www.sports.ru

Миланда Тевес ғами, Римда эса "Де Росси қоладими, кетадими?" танлови. Италияда зерикиш йўқ.

Киритилди: 15:35, 10.01.2012.
Ўқилди: 36808 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик