Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Аталанта» - «Реал» ўйинида четлатиш ҳаққоний эдими? (видео)

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Аталанта» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйинда бергамоликлар ҳимоячиси Ремо Фройлер баҳснинг 17-дақиқасида майдондан четлатилди.

Швейцариялик футболчи ўша вазиятда ўз жарима майдони остонасида "Қироллик клуби" ҳимоячиси Ферлан Мендини йиқитди. Мазкур четлатиш борасида футбол мутахассислари ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Андухар Оливер (собиқ ҳакам)
"Назаримда, ҳакам Менди яққол гол уриши мумкин бўлган вазиятда Фройлер уни йиқитди, дея ҳисоблади. Менинг фикримча, ушбу қарор ҳаддан ошиб кетди. "Реал" футболчиси тўпни тўлақонли назорат қилмаётган эди. Ушбу вазиятда сариқ карточка адолатли бўларди".

Фабио Капелло ("Реал" клуби собиқ бош мураббийи):
"Бундай қарор ҳафсалани пир қилади. Фройлер сўнгги ҳимоячи эмасди. Бундан ташқари, Менди тўғри дарвоза томон эмас, четга қараб кетаётганди. Сариқ карточка етарли бўларди. Аммо қизил карточкани қабул қилиш қийин. Бундай қарорлар ўйинни ўлдиради. Кеча "Лацио" учун пенальти берилмаганини инобатга олганда, менда турли фикрлар юзага келмоқда".

Эдуардо Итурральде Гонсалес (собиқ ҳакам):
«Сариқ ва қизил карточка орасида қоидабузарлик. Сариқ ҳам, қизил ҳам кўрсатиш мумкин эди. Менди ўша пайтда дарвозадан четроқ томон югураётганди. Аммо биз вазиятни телевизор орқали томоша қиламиз. Ҳакам эса майдонда бошқа позициядан вазиятни кўрди. Бу сариқ ва қизил оралиғидаги фол, ВАР эса вазиятга аралаша олмайди. Майдондаги ҳакамга вазият "қизил"га тортадигандек кўринди».

Киритилди: 08:36, 25.02.2021.
Ўқилди: 9143 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.