Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Балаш Жуджак "Анжи"ни тарк этмоқда

Баҳо:
+ | -

Махачқалъанинг "Анжи" клуби ярим ҳимоячиси Балаш Жуджак яқин кунлар ичида Москванинг "Динамо" клуби билан шартнома имзолайдиган бўлди. Бу хақда футболчининг агенти Йожеф Воршбараньи матбуотга маълум қилди. Москваликлар чап оёқда яхши ўйин намойиш эта оладиган қанот вингерига муҳтожлик сезаётгандилар. "Анжи"нинг венгриялик ярим ҳимочиси бундай рол учун айни муддао бўлган футболчи эди. Жароҳат олгач "Анжи" сафида камдан-кам ўйинга тушаётган футболчи, қишда янги жамоага кўчиб ўтишга тайёрланаётган эди. Унга Россия премьер-лигасининг бошқа бир жамоаси, Москванинг "Динамо"сидан жиддий ва жуда қулай таклиф тушган. "Динамо" клуби президенти Махачқалъа клуби вакилларига Балаш Жуджак борасида қулай таклиф билан чиққан. Томонлар футболчи борасида ўзаро келишувга эришган, дея хабар бермоқда "sport-express" нашри. Жуджак душанба куни Москва шахрига етиб келган. Маълумотларга қараганда, икки кун ичида футболчи расман "Динамо" футболчисига айланади. Футболчининг трансфер суммаси борасида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.

Эсингизда бўлса, Венгрия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Балаж Жуджак ўтган йили "ПСВ"дан "Анжи" сафига 15 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.

"Анжи" ҳам ўйични сотар эканми??

Киритилди: 18:13, 10.01.2012.
Ўқилди: 42296 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.