Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Навбаҳор" назорат учрашувида "Андижон"дан устун келди

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Андижон” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: Музаффар Маматхонов, Исломжон Носиров, Абдураҳим Жабборов.

Голлар: Марко Путинканин (53), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (85).

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Никола Тасич, Мирзоҳид Ғофуров, Марко Путинканин, Баҳром Абдураҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Иван Соловьёв, Славиша Стоянович, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Раҳимжон Давронов, Фарҳод Мираҳматов, Шерзод Ғуломжонов, Азимжон Аҳмедов, Исломбек Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Сардор Теляков, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Эҳсони Паншанбе, Хушнуд Авилов, Темур Набиев, Аббос Ғуломов.

“Андижон”: Низомиддин Зиёвуддинов, Усмонали Исмоналиев, Пламен Димов, Иброҳим Отахонов, Суннатилла Ҳамиджонов, Муҳаммад Исаев, Диёр Раҳимқулов, Камрон Саидазимов, Фарҳод Соҳибжонов, Дониёр Исмоилов, Абдулҳай Исмоилов.

Захирадагилар: Жасур Умрзоқов, Жавоҳир Қиличев, Камрон Нажафалиев, Абдуғани Камолов, Мардон Абдуллаев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Дониёр Абдуманнопов.

Четлатишлар: Иброҳим Отахонов, Камрон Нажафалиев (“Андижон”).

Янги мавсум тайёргарлигини Наманганда давом эттираётган “Навбаҳор” жамоаси бугун “Андижон” клубига қарши навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида бўлиб ўтган баҳс “лочинлар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Навбаҳор” футболчилари ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни қўлга олиб, кетма‑кет ҳужумлар уюштиришди ва Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Қувондиқ Рўзиевнинг кучли зарбаларини “Андижон” дарвозабони қайтарди.

25‑дақиқада “Навбаҳор” таркибида мажбурий ўзгариш амалга оширилди: жароҳат олган Баҳром Абдураҳимов ўрнига Эҳсони Паншанбе майдонга тушди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Марко Путинканинда қулай вазият юзага келди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади. Шунингдек, Славиша Стоянович ҳам яратилган имкониятдан фойдалана олмади.

Бир қатор ҳужумлар уюштирилишига қарамай, жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошида “Навбаҳор” таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. 47‑дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Шунингдек, Иван Соловьёв ҳам ўз зарбаси билан “Андижон” посбонининг ҳушёрлигини синаб кўрди.

53-дақиқада ўйинда ҳисоб очилди. Марко Путинканин “Андижон” дарвозасини ишғол қилди – 1:0.

Орадан ҳеч қанча муддат ўтмай, Славиша Стоянович кетма‑кет иккита қулай вазиятга чиқди, аммо улардан фойдаланишда сербиялик футболчига аниқлик етишмади.

Учрашувнинг қолган қисмида ҳам устунликни ўз томонида сақлаб қолган “лочинлар” 85‑дақиқада рақиб жамоа дарвозасига иккинчи тўпни киритишди.

Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Таъкидлаш жоизки, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Андижон”нинг икки футболчиси Иброҳим Отахонов ва Камрон Нажафалиев қизил карточка олиб, майдондан четлатилдилар.

Учрашув 2:0 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 20:10, 26.02.2021.
Ўқилди: 2208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.