«Бу иккита кучли жамоанинг юқори савидаги ўйини бўлди. Биринчи бўлимда биз бир мунча қийин вазиятни ўтказдик, аммо кейинчалик ўйин тенглашди. Иккинчи бўлимда "Челси" менга чиндан ҳам кучли туюлди, биз ғалаба қозонишга яқинроқдек туюлди.
Кўрсатган ўйинимиз нуқтаи назаридан мен хурсандман. Биринчи бўлимда биз ҳужум ва бўш ҳудудлар яратиш борасида бироз қийинчиликларга дуч келдик. Танаффус пайтида эса йигитларга ташвишланмасликларини айтдик.
Биз ғалаба қозонишга жуда яқин эдик. Сиз "Манчестер Юнайтед"дек жамоага қарши кўп имкониятларга эга бўлмайсиз. Натижани қабул қиламиз. Мен тўлиқ қониқдим»,-дейди германиялик мутахассис.
Маьлумот учун, Лондон жамоаси 26 турдан сўнг 44 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринда боримоқда.