АПЛнинг 29 туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" майдонига сафар қилди.
"Селхерст Парк" ўйингохида кечган учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда майдон эгалари нисбатан кучли ҳисобланган рақибларига етарлича қаршилик кўрсата олишди.
Кескинлик ва хавфли вазиятлар юзага келган бўлсада 90 дақиқа мобайнида дарвозаларга тўп киритилмади. Якуний ҳисоб 0:0, томонлар бир очкодан бўлишиб олишди.
Шу тариқа "МЮ" 51 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда қолди. 34 очко жамғарган "Кристал Пэлас" эса 13 поғонадан жой олган.
"Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" 0:0 (0:0, 0:0) «Селхерст Парк»
"Кристал Пэлас" – Гуаита, Кэйхилл, ван Анхолт, Уорд, Таунсенд, Куяте, Эзе (Шлупп, 84), Маккарти (Ридевалд, 62), Миливоевич, Бентеке, Айю.
"Манчестер Юнайтед" – Хендерсон, Шоу, Байи, Уан-Биссака, Магуайр, Фред (Мактомини, 74), Бруну Фернандеш, Матич, Кавани (Джеймс, 76), Рэшфорд, Гринвуд.
Огоҳлантиришлар:
Ридевалд (90).