Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Кучли бешлик: Бугунги ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Бугун Европанинг бир қатор майдонларида қизиқарли учрашувлар бўлиши кутилмоқда.

ИСПАНИЯ КУБОГИ

Кеча “Малага” майдонида ҳам ғалаба қозониб қайтган “Реал” чорак финалдаги рақибини кутмоқда. Бу жамоа яна ўша “Барселона” бўлишига дечрли ҳеч ким шубҳа қилмаса керак, зеро, “Осасуна” “Камп ноу”да 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Сизни кетиб қолманг, деб бироз чалғитдик, жавоб ўйини эртага бўлиб ўтади. Қизиқтириш учун “Барселона” дейиш керак эди-да :)

Тошкент вақти билан соат 02.00 да “Севилья” ўз майдонида “Валенсия”ни қабул қилади. Бу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 1:0 ҳисобида “кўршапалаклар” фойдасига ҳал бўлганди. Демак ўйин қизиқарли бўлади, айниқса, Хосе Антонио Рейеснинг “Севилья” тарқибида кўриш янада қизиқроқ бўлса керак.

Қолган икки ўйинда, Ла Лиганинг икки клуби “Эспаньол” ва “Леванте” мос равишда “Кордоба” ва “Алкоркон”ни қабул қиладилар. Бу учрашувлар ҳам драматик мақомга эга, биринчи ўйинда “укалар” бир хил – 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганлар. Айниқса, “Кордоба” энг сўнгги дақиқаларда икки гол киритиб, ғалабани илиб кетганди.

ИТАЛИЯ КУБОГИ

Нимчорак финалнинг икки учрашуви бўлиб ўтади. “Удинизе” ўз майдонида “Кьево”ни қабул қилса, “Фиорентина” Римда “бўрилар” меҳмони бўлади. Турнирнинг яна бир учрашуви (“Наполи” – “Чезена”) эртага ўтса, яна икки ўйин келаси хафта бўлиб ўтади.

ФРАНЦИЯ ЛИГА КУБОГИ

Франция клублари ҳам танаффусдан қайтдилар. Франция Лига кубоги ўйинлари бугун бўлиб ўтади. Энг эътиборли учрашув эса, мамлакатнинг икки етакчи жамоалари бўлмиш “Лион” ва “Лилл” ўзаро баҳс олиб борадилар. Турнир нуфузи бироз пастроқ эканини эътиборга олсак, жамоаарнинг асосий таркибни овора қилишларига шубҳа бор.

АНГЛИЯ ЛИГА КУБОГИ

“Манчестер Сити” ушбу мавсумда кўпчиликка ёқадиган ўйин намойиш қилаётган бўлса-да, аллақачон учта кубокдан маҳрум бўлди. Суперкубок ва Англия кубогида “МЮ” туғаноқ бўлди, ЕЧЛ билан ҳам эрта хайрлашди. Демак, Англияда нуфузи бўйича учинчи турнир ҳисобланадиган Лига кубогига жамоа жиддий ёндошиши аниқ. Бунинг устига, ярим финал, рақиб ҳам анойи эмас – “Ливерпуль”.

Компани майдонга туша олмайди. Бугун Силвада ҳам жароҳат борлиги аниқланди. Туреларнинг ўйнаш ёки ўйнамаслиги аниқ эмас. Хуллас Манчинида муаммо етарли. Яхши томони, Жеко ва Балотелли соғайдилар ва бугун майдонга тушишлари мумкин.

“Ливерпуль”да Кэррол ва Даунинг билан футболдан ташқари муаммолар кузатилган бўлса-да, жамоада сезиларли йўқотишлар йўқ. Ўйин Тошкент вақти билан 00.45 да бошланади.

Дарвоқе, бу жамоалар АПЛ нинг сўнгги турида ҳам ўзаро тўқнаш келгандилар ва ўшанда “Сити” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

АПЛ да учинчи ўринда бораётган “Тоттенҳэм” қолдирилган учрашувда, ўз майдонида “Эвертон”ни қабул қилади. Лондонликлар агар ҳалаба қозонишса, очколар бўйича “Манчестер Юнайтед”га етиб олишади. Шанба кунги ўйинни ҳам “Тоттенҳем” ўз майдонида ўтказишини эътиборга олсак, жамоа очколар мувозанатини яхшилаб олиши мумкин. Чунки, ундан кейинги турни жамоа “Сити” меҳмони ўлароқ ўтказади.

Бу учрашув ҳам 00.45 да бошланади.

Манба: stadion.uz

Уйда қаҳва борми? :)

Киритилди: 20:53, 11.01.2012.
Ўқилди: 29396 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8250]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2642]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1770]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1626]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1592]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1458]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1430]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1336]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1212]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1196]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик