Лондоннинг «Вест Хем» клуби бош мураббийи Девид Мойес жамоа яримҳимоячиси Деклан Райс ҳақида фикр билдирди. У шогирдининг маҳоратига анча юқори баҳо бермоқда.
«Мен Райсга 100 миллион нарх белгиланишига умуман ишонмайман. У бундан ҳам кўпроғига арзийди. Декланга даъвогар клублар кўп. Бироқ у шу ерда қолишни афзал билади», - дейди Мойес.
Маълумот учун, Райснинг ўйинларига «МЮ» ҳамда «Челси» клублари қизиқиш билдирмоқда.