"Барселона" сардори Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси 15 март, душанба куни янги шартнома борасида музокара ўтказиш учун Каталонияга учиб келади.
Маълумотларга қараганда, аргентиналик футболчининг клуб президентлиги учун ўтказилган сайловда иштирок этиши унинг клубда қолишига ишора ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Леонинг «Барса» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнгида якунига етади. Баъзига инсайдерлар тарқатган хабарга кўра, унинг «Камп Ноу»ни тарк этиш эҳтимоли 50 фоизга тенг.
"Барселона"нинг янги президенти Жоан Лапорта эса Мессини жамоада олиб қолиш ниятида.
Месси жорий мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 11та ассист муаллифига айланди.