Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Навбаҳор": навбатдаги йиғинлар Тошкентда ва Туркияда

Баҳо:
+ | -

Клуб раҳбариятини ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар билан янги шартномаларни имзолаб бўлишгани ҳақида хабарингиз бор.

Ўтган ҳафтада улар сафига Виталий Почуев ҳам қўшилди. Почуевни Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтиб кетиши тахмин қилинаётганди. Лекин, тажрибали ҳимоячи "Навбаҳор"даги фаолиятини яна давом эттиришни лозим топди. Яна бир ҳимоячи Жамол Отақулов янги мавсумни "Динамо"да бошлайдиган кўринади. Гарчи Отақулов жамоа йиғинига келган бўлса-да, Наманганни тез орада тарк этишга улгурганди. Кейинчалик уни самарқандликлар сафига қўшилганлиги ойдинлашди. 2011 йилги чемпионат иккинчи даврасида "Машъал"дан ижарага олинган Қаҳрамон Маҳаммаджонов эса яна "Навбаҳор"га қайтди. Шунингдек, ижара асосида наманганликлар шарафини ҳимоя қилган Рўзимбой Аҳмедов ва Александр Шадринлар масаласи тўлиқ ҳал этилмаган бўлса, Жасур Бобоевни "Динамо"дан қўним топиши деярли маълум бўлиб улгурди.

"Навбаҳор" навбатдаги йиғинини 21 январдан 3 февралга қадар Тошкентда ўтказади. Айнан пойтахтдаги машғулотлар чоғида мураббийлар ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш орқали футболчиларнинг ҳолати борасида керакли хулосага келишади.

Клубнинг 4-18 февраль оралиғидаги йиғини эса Туркияда ташкил этилади.

Манба: www.fcnavbahor.com
Киритилди: 23:31, 12.01.2012.
Ўқилди: 27211 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.