Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Гризманнинг Ла лигадаги голлари 150тага етди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Уэска»га қарши ўйинда битта гол уришга муваффақ бўлди.

Мазкур гол франциялик футболчи учун Ла лига доирасидаги 150-гол бўлди. Ушбу натижага эришиш учун Гризманнга 381та ўйин керак бўлди.

Гризманн «Атлетико» сафида 94та, «Реал Сосьедад»да — 40та ва «Барселона» таркибида 16та гол урган.

29 ёшли футболчи Испания чемпионатида 150та тўп киритган иккинчи франциялик ўйинчига айланди. Аввалроқ ушбу натижага «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема эришган эди (372та ўйинда 184 гол).

Гризманн жорий мавсумда Ла лига доирасида 25та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассист муаллифига айланди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:41, 16.03.2021.
Ўқилди: 4308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.