Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Факт: Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти бошлаганидан бери унинг жамоаси мавсумига 100+ гол урмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида кечган «Боруссия М»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кевин де Брюйне томонидан киритилган тўп «Манчестер Сити» учун 2020/21 йилги мавсумда барча мусобақалардаги 100-гол бўлди. Шу тариқа Хосеп Гвардиола қўл остидаги жамоа кетма-кет 12-мавсумда 100+ гол уришга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоиз, Гвардиола олий дивизион жамоаларини бошқаришни бошлаган 2008 йилдан ҳозиргача ҳар бир мавсумда унинг жамоалари юзта ва ундан ортиқ гол урмоқда (мутахассис ишламаган 2012/13 йилги мавсумдан ташқари).

Бу вақт давомида унинг жамоалари 686 ўйин ўтказиб, 1718 та гол урди. Мутахассис «Сити»дан аввал «Барселона» ва «Бавария»да фаолият юритган.

Мавзуга доир: Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар сони бўйича Жозе Моуриньони ортда қолдирди

Шунингдек, «Манчестер Сити» кетма-кет 8-мавсумда барча мусобақалар доирасида 100+ гол урди. Англия футболи тарихида бундан яхши натижани фақат «Манчестер Юнайтед» қайд этган. «Қизил иблислар» 2004 йилдан 2013 йилга қадар кетма-кет 9 мавсумда юзта ва ундан кўп гол урган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:43, 17.03.2021.
Ўқилди: 2939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.