Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинлари доирасида "Тоттенхэм" Хорватияга сафар қилди. Загребнинг "Динамо"сига қарши кечган баҳс, мезбонларнинг 3:0 кўринишидаги йирик ғалабаси билан ўз поёнига етди.
Лондонда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Динамо" футболчилари жавоб баҳсининг асосий вақтида икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклашди. Қўшимча бўлимда эса яна бир гол уриб, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишди. Ўйиндаги уччала голга ҳам Мислав Оршич муаллифлик қилди.
"Динамо Загреб" Хорватия – "Тоттенхэм" Англия 3:0 «Максимир»
Голлар: 1:0 – 62 Оршич, 2:0 – 82 Оршич, 3:0 – 106 Оршич.
"Динамо Загреб" – Ливакович, Теофиль-Катрин, Ристовски (Стоянович, 90), Лауритсен, Франьич (Леовац, 81), Адеми, Якич (Атьемвен, 75), Иванушец, Маер (Гавранович, 81), Оршич, Петкович (Мишич, 90).
"Тоттенхэм" – Льорис, Дэвис (Регилон, 90), Орье (Бергвейн, 108), Санчес, Дайер, Сиссоко, Уинкс (Ндомбеле, 68), Ламела (Бэйл, 60), Алли (Ло Чельсо, 68), Лукас Моура (Винисиус, 85), Кейн.
Огоҳлантиришлар:
Ламела (22), Якич (32), Лауритсен (79), Стоянович (92).