Франциянинг "L’Equipe" журнали Лига-1 футболчиларининг маошларини эълон қилди.
Нашрга кўра, Франция чемпионатида энг кўп маош оладиган 10 нафар футболчининг барчаси "Пари Сен-Жермен" аъзолари ҳисобланади.
Неймар 3,06 миллион евро маош билан рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллади. Иккинчи ўринни Килиан Мбаппе банд этган бўлса, Маркиньос кучли учликка кирди.