“Арсенал” мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, Робин ван Перси ва Тьери Анри биргаликда асосий таркибда майдонга тушишлари ҳам мумикн экан.
- Икки ҳужумчи тандем сифатида майдонга туша оладилар, - деди Венгер Goal.com га берган интервьюсида, - аммо бу осон бўлмайди, чунки одатда жамоа икки қанот ҳужумчиси билан ҳаракат қилади.
Шунингдек, мураббий Робин ван Персининг “Лидс”га қарши ўйинга тушмагани сабабини ҳам изоҳлади. Венгернинг айтишича, ҳужумчи узоқ вақтдан бери дам олишсиз ва катта босимда ўйнаётгани туфайли, дам олишга эхтиёж сезган экан. Эслатиб ўтамиз, “Лидс”га қарши ўша учрашув 1:0 ҳисобида “тўпчилар” фойдасига ҳал бўлган ва ягона гол муаллифи Анри бўлганди.
Эртага, Тошкент вақти билан 21.00 да "Арсенал" "Суонси" меҳмони бўлади.