«Барселона» айни дамдаги мураббий Рональд Куман ўрнига аллақачон бошқа номзод топишни бошлаб юборган.
Бунга жамоанинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани сабаб бўлди. Шу билан бирга Ла Лигани ютиш учун ҳам имкониятлар анча кам. Шу сабабли «кўк-анорранглилар» Куманга ўринбосар сифатида бир қанча номзодларни излашни бошлаб юборган. Ҳозирча Лапортанинг рўйхатида биринчи ўринда «Лестер» бош мураббийи Бренден Роджерс турибди.
Маълумот учун, Роджерснинг хизматларига «Тоттенҳем» ҳам қизиқиш билдирган.