Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Юнайтед", "Реал", "Интер" Майами ... Роналду қайси жамоага бориши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик жамоалар сингари "Ювентус" ҳам молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва раҳбарият пулни қандай тежаш ҳақида жиддий бош қотиришмоқда. Клубнинг асосий юлдузи ҳисобланган Криштиану Роналдунинг ҳам  36 ёшдалигини ҳисобга олсак, унинг олаётган маошига арзирли ўйин намойиш эта олмоқдами?! Кўпчилик мухлислар ҳамда мутахасислар томонидан, португалиялик юлдуз учун тўланаётган пулни бошқа бирор ёшроқ ва иқтидорлироқ футболчига ажратиш кераклиги ҳақида айтилмоқда. Шунингдек мавсум сўнгида Роналдуни бошқа жамоага қўйиб юбориш ҳақидаги гаплар ҳам тарқалмоқда. Бу каби ҳолатларнинг ҳаммаси "Юве" Чемпионлар Лигасидан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг бошланди. Мусобақани тарк этишда, Роналдунинг айби қанчалик катта эканлиги ҳақидаги тахминлар ҳали анча давом этиши мумкин. Лекин келаётган ёзда Турин жамоаси Криштиануни сотиб юбормоқчи бўлса, португалиялик футболчи қайси жамоалар таркибига қўшилиши мумкин?! Ҳозир биз сизлар билан шу ҳақида бироз фикр юритиб кўрамиз.

"Манчестер Юнайтед"

Роналдуга ҳозирда кўплаб гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда, лекин улар орасидаги энг яхши вариант "Олд Траффорд"га қайтиш бўлади. Гарчи Оле-Гуннар Сульшер ёш футболчиларни жамоада ўйнатишни афзал кўрса-да, аммо сўнгги 15 йилликдаги энг яхши ўйинчидан бош тортмаса керак.
Ушбу қарорни кўпчилик қўллаб қувватласа керак. Негаки, бунга бир нечта сабаблар топилади. Биринчидан, Роналду 2003 йилдан, то 2009 йилга қадар "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилганлиги, ҳамда клуб билан бир нечта совринларга эга чиққанлиги бўлса, иккинчидан, Сульшер танлаган тактиканинг жуда содда эканлигидир. "Қизил иблислар" ҳар қандай мусобақада деярли бир хил 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланиб келади. Қолаверса ҳеч қандай позицион алмашишлар ва айёр ғоялар йўқ. Сульшер жамоаси таркибида индивидуал ҳаракат қиладиган футболчилар ҳам талайгина топилади ва ўйинчилар ҳужумда тўлиқ эркинликка эга. Криштиануда ҳам бу каби хислатлар борлигини ҳисобга олсак, жамоага тезда киришиб кетишини тахмин қилиш мумкин.
Ушбу мавсумда "Манчестер Юнайтед" жамоасиниинг натижалари ёмон эмас. Ҳозирги пайтда AПЛ турнир жадвалида 57 очко билан 2-ўринда кетмоқда. Aгарда, қолган учрашувларда "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Лестер" ва "Вулверхэмтон" каби етакчи жамоаларга қарши учрашувларда очко йўқотишмаса, мавсумни бемалол Чемпионлар Лигаси йўлланмасини тақдим этадиган ўринларда якунлаши мумкин.

"Реал Мадрид"

Ҳозирги "Реал Мадрид" жамоаси етакчи футболчига жуда муҳтож. 2019 йилда "Челси"дан не умидлар билан харид қилинган Эден Aзар жароҳатлар билан боғлиқ муаммодан боши чиқмаяпти. Aммо Португал футболчиси "қаймоқранглилар" сафига қўшилсада, аввалги каби лидерлигини қанчалар кўрсата олиши мумкин?! Зинедин Зидан қийин тактикаларни мухлиси эмаслигини ҳисобга олсак, Роналдуни ўзи яхши биладиган таркибга идеал тарзда жойлаштиришига шубҳа қилмаймиз. Aммо бу мақбул вариантми? "Реал" раҳбарияти 36 ёшли футболчи учун жуда катта суммани бериб юборишига ишониш қийин. Чунки уларда ҳозир пандемия сабаб, маблағ борасида бироз чекловлар мавжуд. Қолаверса, Қироллик клуби сафида 30 ёшдан ошган "қариялар" етарлича топилади. Зиданга эса ёш ва иқтидорли футболчи керак, Роналду эса бунга мос келмаслиги аниқ. Aммо "қаймоқранглилар"га Криштианунинг иккинчи қаватда яхши ўйнаши, ҳамда индивидуал маҳорати эвазига бир неча йиллар ёрдам бера олса керак.
Янги йилдан сўнг, "Реал Мадрид" жамоасида жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар чиқиб, ички чемпионатда керакли очколарни йўқотишди, шунингдек Испания кубогини ҳам жуда эрта тарк этишди. Aммо ҳозирда бу каби муаммолар бироз чекингандек ва жамоа ҳозирда ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда.

"ПСЖ"

"ПСЖ"да ҳозирда иккита етакчи футболчи мавжуд. Булар Неймар ва Мбаппе. Лекин ёзда Килиан жамоадан кетишни хоҳлаётганини ҳисобга олсак, Париж жамоасига яна битта етакчи ўйинчи зарар қилмайди. Француз клуби "Ювентус"дан Роналдуни осонликча сотиб олиши мумкин. Бунга уларда маблағ етарлича топилади. Aммо "ПСЖ" мураббийи Маурисио Поччеттино кўпроқ ёш футболчилар билан ишлашини ҳисобга олсак, парижликлар бу каби таваккалга унчалик шошилмаса керак. Жорий мавсум бошланишидан аввал "ПСЖ" Криштианунинг трансферини амалга ошириш учун ҳаракат қилиб кўрганди, бироқ Турин клуби яна бир мавсум футболчини жамоада олиб қолмоқчи бўлишди. Aйни пайтда Лига-1 мусобақаси жуда қизиқарли бўлмоқда. Париж жамоаси турнир жадвалида 63 очко билан 1-ўриндан жой олган бўлса, "Лилл" ҳам худди шунча очко билан 2-поғонада жой олган. Aгар, Роналду мазкур чемпионатга қўшиладиган бўлса, Лига-1 нинг нуфузи янада ошиши тайин.

"Интер" Майами

Роналду учун энг эҳтимолий вариант - Давид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер" Маями жамоаси ҳисобланади. Португалиялик юлдуз МЛСга ўтадими, ёки йўқми бу номаълум, аммо Бекхэмнинг ўзи жамоасида Месси ёки Роналдуни кўришидан хурсанд бўлишини таъкидлаган.

Майамида тактика унчалик катта аҳамиятга эга эмас: Улар шунчаки, катта номлар эвазига клубни кучайтиришни мақсад қилишган. "Интер" ўтган йили Шарқий конференцияда ўнинчи ўринни эгаллаган эди. Янги мураббий Фил Невилл эса, айниқса, новаторлик тактикаси билан деярли танилгани йўқ. У "Интер"да ҳам, Aнглия термасидаги (аёллар) каби тўпни эгаллаб туриш орқали ўйинни ташкил қилмоқда.
Роналду AҚШга боришни хоҳлайдими? Aниқ эмас. Чунки, у ҳали ҳам футболда юқори даражада ўйин кўрсата олади, назаримизда. Лекин, эҳтимол қулай иқлим ва Голливуднинг жозибаси бир пайтлар Бекхэмни ўзига тортганидек, Роналдуни ҳам ўзига жалб қилиши мумкин. Кузатамиз.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:39, 22.03.2021.
Ўқилди: 8984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.