"Ювентус" клуби раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда "кекса синьора" спорт директори Фабио Паратичи хабар берди.
"Биз Роналдуни сафимизда олиб қолишга қарор қилдик. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Уни ҳеч қаёққа қўйиб юбормаймиз", - деди функционер.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчининг "Юве" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Роналду 2018 йилдан буён "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр ичида у 123та ўйинда майдонга тушиб, 95та гол урди ва 22та голга узатма берди.