Кириш Регистрация
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм 3-1 Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано 1-3 Осасуна
24/01 19:00 Комо 6-0 Торино
24/01 20:00 Хитой - Япония
24/01 20:00 Бёрнли 2-2 Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм 2-1 Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити 2-0 Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия 3-2 Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина 1-2 Кальяри
24/01 22:30 Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут 3-2 Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче - Лацио
25/01 01:00 Вильярреал - Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта
26/01 00:45 Рома - Милан
26/01 01:00 Алавес - Бетис

Давид Луиз: "Челси" чемпион бўла олишига ишонаман"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Челси" ҳимоячиси Давид Луиз жамоа бош мураббий Андре Виллаш-Боаш қўл остида шу мавсумдаги Англия чемпионлиги учун кураша олишига умид билдирди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар бермоқда.

"Челси" мусобақа жадвалидаги ҳолатни ўзгартириб, Англия чемпионатида ғолиб чиқа олишига ишонаман. Шундан сўнг ҳамма Андре Виллаш-Боашни мақтаб, у дунёдаги энг яхши мураббий эканлигини айтишни бошлашади", деди бразилиялик футболчи.

"У ниманидир исботлаши шарт эмас, "Челси" мураббийи фаолиятида кўп ютуқларга эришган. Виллаш-Боаш - ғаройиб мураббий. "Порту"даги муваффақият уни Лондонга олиб келди ва у "Челси" билан кўп нарсага эриша олади, деб ўйлайман", деди Давид Луиз.

"Андре ҳақида айтилаётган гапларнинг аксарияти асоссиз. Уни ҳозиргидек муҳокама қилишлари яхши эмас. У ҳозирги вазиятни ўзгартира олишга қодир", дея ўз бош мураббийига ишонч билдирди "Челси" ҳимоячиси Давид Луиз.

Айни вақтда "Челси" Англия чемпионатида 37 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди ҳамда мусобақа пешқадами ҳисобланган "Манчестер Сити"дан 11 очкога ортда қолмоқда. Жамоа чемпионат доирасидаги навбатдаги тур учрашувида 14 январь, шанба куни "Сандерленд"ни қабул қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:26, 14.01.2012.
Ўқилди: 21790 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.