Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Исломбек Исмоилов Элит ОЧЛда иккита рекордни янгилади

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” бош мураббийи Исломбек Исмоилов Элит Осиё Чемпионлар Лигаси тарихида иккита ёш рекордини янгилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона жамоаси Ироқнинг “Эйр Форс” клубини мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Ушбу баҳс Исломбек Исмоилов учун ҳам тарихий аҳамият касб этди.

Исмоилов Элит ОЧЛда иштирок этган тарихдаги энг ёш мураббийга айланди. Шунингдек, у турнирда ғалаба қозонган энг ёш мураббий сифатида ҳам рекорд ўрнатди.

“Исломбек Исмоилов ўз номини Осиё футболининг нуфузли мусобақаси тарихига муҳрлади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Зоран Марушичнинг голи ушбу учрашувда Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоа учун муҳим ғалабани тақдим этди.

“Нефтчи” мазкур муваффақият эвазига мусобақадаги илк 3 очкосини қўлга киритди. Фарғоналиклар мусобақанинг 2-турида Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клубига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув 12 октябрь санасига белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:54, 15.09.2026.
Ўқилди: 1891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик