Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

"Ювентус" Коларовга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Манчестер Сити"нинг сербиялик ҳимоячиси Александр Коларов ҳақиқатан ҳам "Ювентус"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар бермоқда. Бу ҳақда аввалроқ инглиз нашрлари ёзишганди.

Яқин вақт ичида "Кекса синьора" раҳбарияти "шаҳарликлар"га қанот ҳимоячисини сотиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиқиши мумкин. Тахминларга кўра, Сербия терма жамоаси аъзоси учун "Ювентус" 15 миллион евро таклиф қилади.

Коларов "Манчестер Сити"дан аввал Римнинг "Лацио" клуби шарафини ҳимоя қилган. Қайд этиб ўтиш жоиз, "Ювентус" сафида римликларнинг бошқа бир собиқ қанот ҳимоячиси — Штефан Лихштайнер тўп суради.

Коларов ушбу мавсум Англия Премьер-лигасида "Манчестер Сити" сафида 6 учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта самарали тўп узатишга муаллифлик қилган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 18:24, 14.01.2012.
Ўқилди: 22146 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.