Кириш Регистрация

Недвед: «Аллегрининг истеъфоси? Бундан афсусланиш бўлмаган»

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" вице-президенти Павел Недвед Массимилиано Аллегри ва Маурицио Саррининг клубдан кетиш сабабларини тушунтирди.

«Сарри юоқри даражадаги профессионал ва ажойиб мураббий. Биз у билан жуда яхши муносабатда эдик, аммо ҳамкорликни давом эттириш учун сабаблар йўқ эди. Бу қўшма қарор эди.

Аллегри бошчилигида бизда ажойиб мавсумлар бўлган. У "Ювентус"да тарих ёзган, биз Аллегри билан табиий равишда келишувни бекор қилганмиз. Бунда афсусланиш йўқ», - дейди Недвед.

Маълумот учун, Аллегри "Ювентус"ни 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган. Унинг бошчилигида клуб 11 совринни қўлга киритган. Сарри эса 2019 йилдан 2020 йилгача "кекса синьоре"га устозлик қилган 2019/20 йилги мавсумда скудеттони қўлга киритган.

Манба: football Italia
Киритилди: 22:58, 24.03.2021.
Ўқилди: 2557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.