Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Тоттенҳэм" дуранг ўйнади, Скоулз гол урди ва бошқалар

Баҳо:
+ | -

Икки хафталик танаффусдан сўнг, Англияда ҳам чемпионат ўйинлари давом эттирилди. Кўпчиликни икки турдан бери фақат ютқазаётган ва жуда кўп гол ўтказган “МЮ”нинг соддагина ва Кэйхиллсиз қолган “Болтон”га қарши ўйини қизиқтирган бўлиши табиий. Яна бир жиҳат, ниҳоят Пол Скоулз асосий таркибда тушиши кутилганди. Шундай бўлди, баттар бўлди ҳатто. Уэллбек қулай вазиятларни, Руни эса пеналтини голга айлантира олмаётган паллада, таймнинг сўнгги дақиқасида Скоулз ҳисобни очди. Руни-Нани-Руни комбинациясидан сўнг, дарвозага яқин нуқтада пайдо бўлган ярим ҳимоячи бир нечта муқаррар голлардан жамоасини асраб қолган Богданни доғда қолдирди – 1:0.

Иккинчи тайм мезбонларни ташаббуси остида ўтди, аммо гол дегани осонликча келмади. Уэллбек ҳисобни ошириш эвазига майдондаги ўрнини ҳам топширди. Айнан гол бўлган вазиятда у жароҳат олганди. Учинчи гол эса Майкл Кэррикнинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг киритилди.

“Челси” ўз майдонида “Сандерленд”ни қабул қилди. Африка кубоги туфайли Дрогба ва Калусиз қолган мезбонларнинг таркиб бўйича вариантлари у қадар кўп эмасди. Бунинг устига Старрижнинг аҳволи ҳам у қадар яхши эмас. Лондонликлар режа бўйича уч очкони қўлга киритишни уддаладилар барибир. Торреснинг зарбасини дарвозабон қайтарди, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Лемпард ҳисобни очганда ўйиннинг 13-дақиқаси ўтиб бораётганди. Уёғига “Челси” ҳимояда хатосиз ўйнади, ҳисобни ошириш учун ҳам бир қатор имкониятларга эга бўлди. Лекин ҳисоб ўзгармай қолди.

Кутилмаган ҳисоб деб, “Тоттенҳэм”нинг ўз майдонида “бўрилар”ни енга олмаганини айтсак бўлади. Сўнгги учрашувларда кетма-кет ғалаба қозониб, Манчестер жамоаларига етиб олган “Тоттенҳэм” узоқ вақт ҳисобда орқада борди, фақатгина иккинчи таймда Модричнинг голидан сўнг ҳисобни тенглаштира олди холос. Лондонликларнинг кейинги турда “Сити” стадионида майдонга тушишларига эътибор қаратсак, бугун уларга ғалаба жуда зарур эди.

Яна бир қизиқарли учрашув “Ивуд Парк”да бўлиб ўтди. “Фулҳэм”ни қабул қилган “Блекбёрн” ўйининг 23-дақиқасидаёқ бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани таҳсинга сазовор. Бу ғалаба меҳмонларга сўнгги поғонадан кучли “ўн саккизталик”ка кириб олишларига замин яратди.

Бугун бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишинг:

БЛЕКБЁРН – ФУЛҲЕМ – 3:1 (Педерсен 45, Данн 46, Формика 79, - Дафф 56)

МЮ – БОЛТОН – 3:0 (Скоулз 45, Уэлбекк 74, Кэррик 83)

ЧЕЛСИ – САНДЕРЛЕНД – 1:0 (Лэмпард 13)

ТОТТЕНҲЭМ – ВУЛВЕРҲЭМПТОН – 1:1 (Модрич 51 – Флетчер 22)

ВЕСТ БРОМВИЧ – НОРВИЧ СИТИ – 1:2 (Лонг 68 – Сурман 43, Моррисон 79)

ЛИВЕРПУЛЬ –СТОК СИТИ – 0:0

АСТОН ВИЛЛА – ЭВЕРТОН – 1:1 (Бент 56 – Аничебе 69)

Эртага “Нюкасл” – “КПР” ва “Суонси” – “Арсенал” ўйинлари бўлиб ўтади. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси, соат 01.00 да эса (Тошкент вақти) “Уиган” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Киритилди: 22:16, 14.01.2012.
Ўқилди: 28958 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.