Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Бразилия чемпионатида мураббийларни истеъфога чиқаришга чеклов қўйилди

Баҳо:
+ | -

Бразилия клублари мамлакат футбол федерацияси томонидан илгари сурилган мураббийларни истеъфога чиқаришга чеклов қўйиш борасидаги таклифни қабул қилди. Бу ҳақида ESPN хабар қилмоқда.

Эндиликда ҳар бир клуб бир мавсум давомида бош мураббийни фақат бир марта истеъфога чиқариши мумкин бўлади. Ҳар мураббийнинг ўзи мавсум давомида бир марта истеъфога чиқиши мумкин бўлади.

Агар мураббий мавсум давомида икки клубдан истеъфога чиққан бўлса, у ҳолда мавсум якунига қадар иккала жамоада ҳам ишлай олмайди.

Мураббий кетадиган бўлса, клубга янги мутахассис тайинлашга рухсат берилади. Бироқ клуб иккинчи мураббийни ҳам бўшатадиган бўлса, фақат жамоада камида 6 ой ишлаган ходимни мураббийликка тайинлай олади.

Таклифни чемпионатнинг 11 та клуб қўллаб-қувватлаган, 9 таси эса қарши овоз берган.

Маълумот учун, Бразилия А Серияси 2020 йилги мавсумида фақат уч жамоада мураббий алмашмаган. Қолган барча клубларда (баъзиларида 8 мартагача) камида битта истеъфо кузатилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:34, 25.03.2021.
Ўқилди: 3240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [3018]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2649]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2553]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2504]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2337]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1968]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1880]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1847]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1758]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик