Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Реал" қийналди, лекин ютди

Баҳо:
+ | -
ФОТО: Getty Images

Жозе Моуриньо қаёқдаги Испания кубогини (ўтган йили уни шу турнир қутқариб қолганди) менсимай, ҳадеб "Мальорка" деяверганида бир гап бор экан. Хавфли зонадан атиги уч очко юқорида бораётган соддагина клуб мадридликларни анчагина қийнаб қўйди. Ҳисобни ҳам мезбонлар очишди — бурчак тўпини ўйинга киритган Кастро шериги билан оширишиб, кейин, жарима майдонига узатди. "Мальорка"нинг тўпурар ҳужумчиси Ҳемед боши билан Касильяс дарвозасини ишғол қилди — 1:0.

Тайм охиригача ҳам меҳмонларнинг ўйини чиқмади. Иккинчи тайм ҳам кўнгилдагидек бошланмагач, Моуриньо катта таваккалчиликка йўл қўйди. Арбелоа ўрнига Кака, Марсело ўрнига Коэнтрау тушди. Тайм бошида Диаррани Игуаин алмаштирганини ва ўйинни "Реал" уч ҳужумчи билан бошлаганини эътиборга олиб, тахминий схемани тузиб кўрингчи. Игуаин — Роналду — Кальехон — Бензема — Кака — Ўзил! Тасаввур қиляпсизми?

"Реал" рақиб жарима майдони яқинида тўпни назорат қила бошлади. Эътиборга молик жиҳатлардан бири чамаси 70-дақиқаларда рўй берди. Кальехонга қарши жарима майдонида қўполлик ишлатилгандек туюлганди, ҳакам ўйинни тўхтатмади. Худди шу паллада қарши ҳужум уюштирилда ва мезбонлар ҳужумчиси дарвозабон билан яккама якка чиқиб борди. Лекин бу сафар ҳакам хато қилди ва офсайд белгилади. Афтидан, биринчи вазиятдаги қарори учун ўзига ишонмаган ҳакам иккинчи вазиятда ҳам айни жамоа зарарига ишлашни истамади шекилли.

"Мальорка"нинг биринчи таймдаги шиддати эса, биринчи голдан кейин пасайди. Ўзил жарима майдонига ёриб кираётган Игуаинни пайқади ва тўп билан вақтида таъминланди. Аргентиналик ҳужумчига эса на ҳимоячи, на дарвозабон ҳалақит берди.

Уёғига "Реал"нинг яна битта гол киритишига "Мальорка" эмас, вақт ҳалақит бериши мумкин эди холос. Айтганча, бир пайтлар "Бунёдкор"да ўйнаган Жоао Викторнинг ажойиб рейди ҳам гол билан тугаши мумкин эди. Аммо ўнг қанотдан уюштирган ҳужумни шериклари якунига етказа олмадилар.

Кака ва Роналдунинг кучли зарбаларидан кейин ҳам сақланиб қолган ҳисобни деярли ўнг қанот ярим ҳимочисига айланган Кальехон ўзгартирди. Бензема ва яна ўша Игуаиннинг ҳаракатлари эвазига. Дарвозабондан қайтган тўпга "қизиллар" етиб кела олишмади, Кальехон чамаси 12-15 метрлар масофадан тўпни дарвозага аниқ зарба бериш билан биргаликда, учта ҳимоячига теккизмасликни эплади — 1:2

Навбатдаги ғалабадан сўнг, "Реал" очколар сонини 46 тага етказиб олди ва таъқибчиси "Барселона"дан саккиз очко илгарилаб кетди. Фарқни қисқартириш учун "Барселона" эртага ўз майдонида "Бетис"ни енгиши талаб этилади. Бугун эса яна бир ўйин — "Валенсия" — "Реал Сосьедад" ҳозиргина бошланди.

Мальоркадаги ўйиндан ташқари, яна учта ўйин бўлиб ўтди. Натижалар билан танишинг:

МАЛЬОРКА — РЕАЛ МАДРИД 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 — Ҳемед (39), 1:1 — Игуаин (72), 1:2 — Кальехон (85).
МАЛЬОРКА: Ават, Касерес, Чико, Рамис, Сендрос, Перейра, Жоао Виктор, Кастро, Тиссоне (Альфаро, 87), Виктор (Х. Марти, 84), Ҳемед (Огунжими, 74).
РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Арбелоа (Кака, 59), Рамос, Пепе, Марсело (Коэнтрау, 59), Л. Диарра (Игуаин, 46), Алонсо, Ўзил, Кальехон, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Тиссоне (56), Сендрос (57), Кастро (83), Коэнтрау (86), Огунжими (88).

ГРАНАДА — РАЙО ВАЛЬЕКАНО 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 — Мичу (26), 0:2 — Пити (53), 1:2 — Фран Рико (88).
ГРАНАДА: Роберто, Ньом, Иньиго Лопес, Майнц, Сикейра, Микель Рико, Фран Рико, Мартинш (Бенитес, 54), Гейхо, Икечукву Уче (Игало, 54), Хара (Хайме Ромеро, 74).
РАЙО ВАЛЬЕКАНО: Хименес, Тито, Аррибас, Фигерас, Касадо, Трашоррас, Мовилья (Мичел, 81), Фуэго, Мичу, Тамудо (Райко, 72), Пити (Делибашич, 65).
Огоҳлантиришлар: Мовилья (36), Гейхо (60), Ньом (61), Микель Рико (64), Бенитес (69), Касадо (72), Хара (72), Тамудо (73).
Четлатиш: Иньиго Лопес (90).

СЕВИЛЬЯ — ЭСПАНЬОЛ 0:0
СЕВИЛЬЯ: Хави Варас, Спахич, М. Касерес, Фасио, Луна, Навас, Медель, Рейес, Троховски (Ракитич, 64), Ману (Перотти, 55), Негредо (Кануте, 46).
ЭСПАНЬОЛ: Касилья, Галан, Рауль Родригес, Форлин, Дидак, Верду, Баена, Хави Лопес (К. Гомес, 86), Бифума (Вайсс, 57), Руй Фонте (Альбин, 68), А. Васкес.
Огоҳлантиришлар: Дидак (23), Форлин (33), Кануте (75), Верду (76), А. Васкес (78).

САРАГОСА — ХЕТАФЕ 1:1 (1:0)
Голлар: 1:0 — Ландзаро (39), 1:1 — Паредес (79, автогол).
САРАГОСА: Р. Хименес, Паредес, да Сильва, Ландзаро, Обрадович (Ориоль, 90), Пинтер, Рубен Микаэл, Сукулини (Минеро, 84), Лафита (Аранда, 73), Луис Гарсия, Поштига.
ҲЕТАФЕ: Мойя, Валера, Рафа, Ката Диас, Масилела, Каскеро (Педро Леон, 72), Мичел, Баррада, П. Риос (Д. Кастро, 60), Мику, Гуиса (Х. Родригес, 90).
Огоҳлантиришлар: Масилела (25), Паредес (34), Луис Гарсия (58), Рубен Микаэл (76), Педро Леон (80).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:59, 15.01.2012.
Ўқилди: 23917 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.