Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Муҳаммад Салоҳ «Реал» тарихидаги энг яхши ўйинчи, Рамосга нисбатан адоват ва «Ливерпуль»даги келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+2 | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси чорак финалидаги бўлажак рақиб «Реал» ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Криштиану Роналдусиз «Реал» ҳақида

«Реал» энди умуман бошқа жамоа. Жамоа бир нечта кучли футболчиларни йўқотди, шу навбатда Криштиану Роналду — кўплаб голлар урган, клуб тарихидаги энг яхши ўйинчини ҳам. Улар Азарни ўз сафига қўшиб олди, бироқ жароҳатлар боис унинг омади юришмаяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам жамоа чорак финал иштирокчиси, гарчи, улар Роналдунинг голларидан маҳрум бўлган бўлса-да, ажойиб футболчиларга эга жамоа. Қайси «Реал» яхшироқ эканини айта олмайман. Шу айта оламан: улар чорак финалга тайёр.

Серхио Рамос ва «Реал»га нисбатан адоват борасида

Шундай дея қоламиз: менда ғалаба қозониш ва ярим финалга чиқиш истаги юқори. Нима бўлишидан қатъи назар бу Киевдаги финал натижасини ўзгартира олмайди. У ўйин энди ортда қолди. Рамос? Ўйин аллақачон тугаган, мен бу ҳақида ўйламаяпман. Барча сингари фақат жамоа ҳақида ўйлаяпман. Бори шу.

«Ливерпуль»даги келажаги ҳақида

Бу менга боғлиқ эмас. Нима бўлишини кўрамиз, бироқ ҳозир бу ҳақда гапиришни истамайман. Клопп билан муносабатлар? Бу икки профессионал ўртасидаги одатий муносабат. Буни шундай шарҳлаган бўлардим.

Яна узоқ йиллар ўйнашга ҳаракат қиламан. Нимага энди йўқ? Келажакда нималар бўлишини ҳеч ким билмайди, шундай экан... Балки, бир кун келиб Испанияда ўйнарман.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги дастлабки учрашув 6 апрель куни Мадридда бўлиб ўтса, жавоб баҳси 14 апрелга режалаштирилган.

Мисрлик футболчи 2020/21 йилги мавсум «Ливерпуль» сафида 40 та ўйин ўтказиб, 25 гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:58, 30.03.2021.
Ўқилди: 9283 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.