Кириш Регистрация
11/05 18:50 Локомотив 1-3 Металлург
11/05 18:55 Сўғдиёна 4-1 Андижон
11/05 19:00 Динамо 2-0 Шўртан
11/05 22:00 Осасуна 3-2 Кадис
11/05 22:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лестер
11/05 23:00 Эльче 0-2 Алавес
11/05 23:45 Наполи 5-1 Удинезе
11/05 23:59 Саутгемптон 3-1 Кристал Пэлас
12/05 01:00 Леванте 3-3 Барселона
12/05 18:40 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/05 18:50 Пахтакор 3-0 Қўқон-1912
12/05 22:00 Севилья - Валенсия
12/05 23:00 Уэска - Атлетик Бильбао
12/05 23:00 Сельта - Хетафе
13/05 00:15 Челси - Арсенал
13/05 01:00 Атлетико - Реал Сосьедад
13/05 18:45 Турон - Қизилқум
13/05 22:00 Вальядолид - Вильярреал
13/05 22:00 Астон Вилла - Эвертон
13/05 23:00 Эйбар - Бетис

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: ЕЧЛ қаҳрамони

Баҳо:
+ | -

Биринчи апрель бугун. Ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири Кларенс Зеедорф таваллуд топган кун.

Унинг майдондаги саргузаштлари ажойиб. Эшитинг бўлмаса:

1976 йил туғилган. Парамарибо шаҳрида, Суринам. Шу пайтга қадар учта турли клуб билан ЕЧЛни енгган ягона футболчи ҳисобланади. "Аякс" билан 94/95, "Реал" билан 97/98, "Милан" билан 2003 ва 2007 йиллари.

"Аякс" нинг ўша довруғли мактаби тарбияланувчиси. Европани забт этгач, қироллик клубига ўтган. У ерда икки йиллик миссиясини бажариб, "Интер" сари йўл олган.

Ўзининг айтишича, Бразилияда дам олиб юрганида, Марчелло Липпи қўнғироқ қилган, уни Интерда кўришни истаётганини айтган. Роналдо ва Вьерининг ортида ўйнатишга ваъда берган. "Нерадзурра" фаолияти у қадар ёрқин бўлмаса-да, эслашга арзигули воқелик. "Интер'га борганининг бошқа фойдали томони борки, Милан шаҳрининг номдош клубига ўтиши осон кечди. У" Милан"даги Франческо Кокога алмаштирилган.

"Милан" Зеедорф учун энг яхши клуб бўлди. 2002/03 йилги мавсумда Италия кубогини қўлга киритди -- бу 26 йилдан бери кутилган натижа эди, бир йил ўтгач ЕЧЛ финалида "Ювентус" ни мағлуб этишда иштирок этди. Шу билан учта жамоа билан кубокни боши узра кўтарган дастлабки ва ҳозирча ягона футболчи бўлиб турибди.

2007 йилги "Милан" таркибида эса, у умуман порлади. Турнирнинг энг яхши ярим ҳимоячиси номини қўлга киритиб, Пирло ва Гаттузо билан марказнинг қўрқинчли учлигини ташкил этди.
Милан 2011 йили узоқ кутилган скудеттога эгалик қилди.

Чемпионликда қаҳрамонимиз асосий ролни ўйнади, десак муболаға бўлмас. Ўша пайт 35 ёшда бўлганини ҳисобга олсак, суринамлик ўғлон 36 учрашувда мунтазам ҳаракат қилди. Тўртта гол ҳам урди. Охирги голи "Милан" га чемпионлик тақдим этган гол.

Зеефдорф ЕЧЛ ташкил этилганидан буён 20 та кучли футболчилар рўйхатида 7-ўринда туради. Айнан шу турнир учун туғилган иқтидорлардан эканига яхшигина мисол.

Зеефдорфнинг мураббийлиги футболчилигининг тескариси. "Милан"да бошланган янги соҳа кейинги клубларида ҳам чилпарчин бўлди. Шеньчженда ҳам омад кулмади, "Депортиво" Ла Коруньядан ҳам, Камерун терма жамоасидан ҳам ҳайдалди.

Марказий ярим ҳимоячиларнинг кўпи мураббийлик соҳасида муваффақиятли ҳаракат қилаётганини ҳисобга олсак, Зеедорфда бу қобилият у қадар кучли эмаслигига энди иқрормиз. Кларенс хотирамизда "Милан" либосида, 10-рақамда қолгани яхшироқ.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 08:36, 01.04.2021.
Ўқилди: 5889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.