Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Абрамов жамоасини кутаётган ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Январь ойининг қолган кунларида Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоасини 5та ўртоқлик ўйини кутиб турибди. 5 февраль куни олимпиячиларимиз Тошкентдаги "Жар" стадионида Австралияни қабул қилишади. Буни инобатга олган ҳолда айтиш керакки, олдинда кутаётган ўйинлар вакилларимиз учун анчагина фойдали бўлади.

Абрамов Кувайтга миллий ва олимпия терма жамоаларини аралаш ҳолда олиб кетган бўлсада, асосий эътибор олимпиячиларга қаратилаётгани сир эмас. Йиғин биринчи навбатда миллий терма жамоа футболчилари учун ҳам фойдали бўлса, иккинчи навбатда ЎФФ улар ёрдамида Кувайт ва БАА термалари билан ўйин келишишга муваффақ бўлган.

Эртага, яъни 17 январь куни терма жамоамиз Кувайтга қарши ўйинда майдонга тушади. Осиё Кубогида кувайтликлар айнан Ўзбекистондан қабул қилиб олинган мағлубият эвазига, катта хавф остига қолишганди. Қолаверса Кувайт ЖЧ-2014 саралаш босқичида катта хавф остида қолган. 29 февраль куни Жанубий Корея Сеулда мағлуб этилмаса, Кувайт учун Бразилия йўлланмаси ҳам саробга айланади. Шу сабабли рақибларимиз эртанги ўйинга жиддий ёндошишлари шубҳасиз. Қувонарли томони, Кувайтга қарши тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея ҳам айнан ЎФФга таклиф билан чиққан. Шу тариқа 25 февраль куни миллий терма жамоамиз Сеулда "Осиё йўлбарслари"га қарши кураш олиб боради. Бу ўз навбатида биз учун Японияга қарши расмий ўйин олдидан ғоятда муҳим.

18 январь куни БААда Dubai Matchworld Cup турнири старт олади. Мусобақада Ўзбекистон ўзининг илк учрашувини 19 январь куни Донецкнинг "Шахтёр" клубига ўтказса, 21 январь куни Россия Премьер-лигаси вакили "Ростов"га қарши иккинчи тур ўйини бўлиб ўтади. Бу билан Абрамов нафақат терма жамоа футболчиларини кўрикдан ўтказади, балки турнирда иштирок этаётган ва 22 февраль куни олимпиячиларимизга рақиб бўладиган Ироқни ҳам кўздан кечириш имконига эга бўлади.

Олинган хабарга кўра, Dubai Matchworld Cup да Ироқ ва Ўзбекистон терма жамоалари конкурсдан ташқари иштирок этганлари ҳолда, бир-бирларига тўқнаш келишмайди. Бироқ ташкилотчилар 23 январь куни 1, 3, 5 ва 7-ўринлар учун беллашув ташкил этилиши ҳақида маълум қилишган. Бунда Ироқ ва Ўзбекистоннинг тўқнаш келиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Агар шундай ҳол рўй берса ҳам икки томоннинг келишувига кўра ўйин ўтказилмаслиги катта эхтимол.

Ва ниҳоят 25 январь куни Абрамов шогирдлари БАА терма жамоасига қарши кураш олиб боришади. Мамлакат олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга рақиб эканини инобатга олиб, БАА футбол федерацияси қарорига ҳайрон қолиш мумкин. Бу ерда 2та нарса бўлиши мумкин. Биринчиси - БАА Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйнаш ҳаёли билан юрибди ва таркибдаги футболчилар асосан олимпиячилар эканини билмайди. Иккинчиси эса барча нарсани билгани ҳолда ўз олимпиячилари учун "шпаргалка" вазифасини ўтаб бермоқчи.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:37, 16.01.2012.
Ўқилди: 23194 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.