Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чемпионлар Лигаси қироллари. Ёхуд мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Баҳо:
+ | -

Клублар мавсуми халқаро терма жамоалар ўйинларидан сўнг, яна ўз ўрнига қайтди. Ўтган ҳафта ички чемпионатлар доирасида бирдан-бир қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Бугундан эса Чемпионлар Лигасининг чорак финал учрашувлари бошланади. Бу турнир томошабинларга қизиқарли учрашувлар, кутилмаган натижалар ва ажойиб голлар туҳфа этиши тайин. Келинг, шу муносабат билан мазкур мусобақа доирасидаги қизиқарли маълумотлар ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳозир биз сизларга Чемпионлар Лигаси мусобақаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида маълумот берамиз. Демак, ЕЧЛ доирасидаги энг яхши топ-10 тўпурарлар.

Томас Мюллер (122 учрашув, 47 гол)

Мюллер ҳозирда 31 ёшда, аммо у аллақачон "Бавария"нинг афсонавий футболчиларидан бирига айланиб улгурган. Томас бутун фаолиятини Мюнхен клубида ўтказади ва жамоа билан барча ютиш керак бўлган совринларни қўлга киритди. Ўзининг ўйинлари билан немис футболчиси "Бавария"га нафақат ички чемпионатда, балки Европа майдонларида ҳам ёрдам бериб келмоқда. Мюллер асосан "немис машинаси" таркибида ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган футболчи ҳисоблади. Аммо, Томас ўзининг голеадорлик қобилияти билан ҳам, бемалол кўп ҳужумчиларга "дарс ўтиб" қўяди. Шундай қилиб, Томас аллақачон Европа клублари орасидаги энг нуфузли турнирда 47 марта рақиблар посбонини ранжитган ва футболчи бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Чорак финал доирасидаги "ПСЖ"га қарши учрашувда Левандовски "Бавария" таркибида майдонга туша олмайди. Шунинг учун ҳам мазкур баҳсда масулиятни, айнан Томас Мюллер елкасига олади. Бу эса футболчининг яна гол уришига олиб келиши мумкиин.

Златан Ибрагимович (120 учрашув, 48 гол)

Ибрагимович фаолияти давомида кўплаб клубларда ўйнаган ва кўплаб турнирларда қатнашган. Шунингдек, Златан ҳар бир мамлакатда қандайдир совринларни қўлга киритган. Аммо 39 ёшли ҳужумчи ҳали битта турнирда ғалаба қозонмаган. Бу - Чемпионлар Лигаси. Бундан ташқари, "Милан" ҳужумчиси ҳеч қачон Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмаган. Шу билан бирга, энг қизиғи шундаки, Ибрагимович УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Европа Лигасини ютган. Златан "россонерлар" билан Чемпионлар Лигасига қайтмоқчи ва унинг хоҳиши тушунарли. Аммо швед ҳали ҳам "шалпангқулоқ" кубокни боши узра кўтариш насиб қилмаган. Лекин, шундай бўлса-да, ушбу футболчи мазкур мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар кучли ўнлигининг, 9-ўринидан жой олган. Ҳозиргача, Златан Чемпионлар Лигасида 120 учрашувда майдонга тушиб, 48 гол уришга эришган.

Андрей Шевченко (100 учрашув, 48 гол)

Украина терма жамоасининг амалдаги мураббийи бир пайтлар Чемпионлар Лигасида ажойиб натижалар кўрсатган. Қизиғи шундаки, Шевченко уч марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди, аммо атиги бир марта турнир ғолибига айланди. Бу 2002/03 йилги мавсумда содир бўлган. Ўшанда Милан Италия Суперкубогини ютган. Шундан сўнг, афсонавий украиналик футболчи "россонерлар" билан яна бир марта ва кейинчалик "Челси" билан Чемпионлар Лигаси финалини ўтказди, аммо бошқа "шалпангқулоқ"ни ютиш насиб қилмади. Чемпионлар Лигасининг 2 финалида ютқазиш, албатта, ёқимсиз ҳолат, лекин Шевченко ҳеч нарсадан афсусланмаса керак. Шевченко фаолияти давомида Чемпионлар Лигасида 100 учрашув ўтказган бўлиб, ушбу баҳсларда 48 марта таблога номини ёздириб қўйишга эришган.

Терри Анри (112 учрашув, 50 гол)

Ҳозирча Анрининг мураббийлик фаолияти муваффақиятли ўтмоқда деб айтиш мумкин эмас, аммо у ажойиб футболчилик даври билан бемалол мақтана олади. Француз 2005/06 йилги мавсумда илк бор "Арсенал" билан Чемпионлар Лигаси финалига чиққан эди, аммо якуний учрашувда "Барселона"га имкониятни бой бериб қўяди. Орадан 3 йил ўтиб, собиқ ҳужумчи Каталония клуби билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни уддалади. "Кўк-анорранглилар" билан биргаликда Анри деярли ютиши керак бўлган ҳамма мусобақада ғалаба қозонди. Шундан кейин, карерасини охирги йилларини МЛСда ўтказишга қарор қилди ва Америка клубига кўчиб ўтди. ва тоза виждон билан карерасини якунлаш учун МЛСга йўл олди. Бутсасини михга илгандан кейин, "Арсенал", "Монако" ва "Монреал Импакт" каби жамоаларда ишлади. Қолаверса, Белгия терма жамоаси сафида ҳам ёрдамчи мураббий бўлиб, бир муддат фаолият олиб борди. Анри фаолияти давомида Чемпионлар Лигасида 112 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 50та голни ёздириб қўйга
н.

Руд ван Нистелрой (73 учрашув, 56 гол)

Ван Нистелрой Чемпионлар Лигасида энг кам ўйин ўтказган юлдуз футболчи ҳам ҳисобланади. Аммо, футболчи 73 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 56 гол ёздириб қўйишга эришган. Бу эса ажойиб натижа ҳисобланади. Яна бир қизиқ маълумот шундаки, голландиялик футболчи ҳеч қачон Чемпионлар Лигаси финалида қатнашмаган. Ушбу кубок, худди Златан Ибрагимовичга бўлгани каби, Нистелройга ҳам армон бўлиб қолган. Бунга футболчи на "Манчестер Юнайтед" билан, на "Реал" билан эриша олди. Ҳозирда Руд "ПСВ" ёшлар жамоаси мураббийи вазифасида ишлаб келмоқда. Эҳтимол, футболчилик фаолиятида эриша олмаган кубогини, мураббий сифатида қўлга киритар. Кузатамиз.

Карим Бензема (126 учрашув, 70 гол)

Бензема - бу сўнгги пайтларда кўп гапирилаётган футболчи. Бунга икки сабаб бор. Булар "Реал Мадрид" жамоаси қутқарувчи вазифасини бажараётган бўлса, иккинчиси Матё Валбуена билан боғлиқ муаммо сабаб. Кўплаб экспертлар ва мутахасислар: "агар, Карим кўп йиллар давомида Криштиану Роналдунинг соясида юрмаганида, ҳозирга қадар жуда кўп индивидуал натижаларга эришиши мумкин эди", - деган фикрларни илгари сурмоқда. Аммо, анча пайт "қаймоқранглилар" сафида иккинчи рақамли футболчи бўлган бўлса-да, бу ҳолат унинг Чемпионлар Лигасидаги натижаларига катта таъсир ўтказмаган. Ҳозиргача, француз футболчиси ушбу мусобақада 70 гол уришга эришган. Бунинг учун Карим 126 учрашувда қатнашиши керак бўлди. Бундан ташқари, Бензема 4 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганини ҳам айтиб ўтиш экрак. Бензема умуман олганда айни пайтда яхши ҳаракат қилмоқда. Шубҳасиз, Карим бизнинг замонамизнинг энг совриндор футболчиларидан бири бўлиб, у ҳали ҳам 2-3 йил давомида юқори даражада ўйнай олади.

Рауль (142 учрашув, 71 гол)

"Реал" тарихидаги яна бир муҳим футболчилардан бири, бу - Рауль. Ушбу футболчи "қаймоқранглилар"нинг собиқ сардори ва ҳозирги кунда мадридликларнинг ёшлар жамоаси мураббийи ҳисобланади. Мадрид жамоаси акдемиясидан чиққан футболчи, икки йил муддат Испания пойтахтининг бошқа бир жамоаси "Атлетико" сафида ўйнаган. Аммо, 1994 йилдан, то 2010 йилгача "Реал" сафида ҳақиқий етакчига айланган. Қизиғи шундаки, футболчи "Қироллик клуби" билан бирга ҳеч қачон Қирол кубогини ютмаган, аммо собиқ ҳужумчи 3 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Бу эса жуда яхши натижа ҳисобланади. Қолаверса, испаниялик футболчи 71 гол биланЧемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, Рауль Зидан "Реал" мураббийлигидан кетгандан кейин, унинг ўрнини катта эҳтимол билан айнан Рауль эгаллайди. Балки, булар шунчаки, миш-мишдир. Воқеалар ривожини эса кузатамиз.

Роберт Левандовски (96 учрашув, 73 гол)

Левандовски кўп йиллар давомида "Бавария"нинг асосий ҳужум кучи сифатида эътироф этилади. Мюнхен клубига келгунига қадар, футболчи Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси таркибида бир неча ажойиб мавсумларни ўтказган. 2012/13 йилги мавсумда футболчи "арилар" билан Чемпионлар Лигаси финалигача етиб келишган. Аммо, дортмундликлар азалий рақиби "Бавария"га имкониятни бой бериб қўяди. Кейинчалик польшалик "немис машинаси" таркибига кўчиб ўтди. Шундан сўнг, Роберт 7 йил давомида Чемпионлар Лигаси финалида қатанашишни кутиб яшади. Ваниҳоят, ўтган йили ушбу турнир ғолибига айланди. Левандовски Чемпионлар Лигасида Ҳозиргача 96 учрашув ўтказган бўлиб, шу учрашувларда 73 марта гол уришга эришган. Мюнхенликлар таркибида футболчи ўтган йили ажойиб мавсум ўтказишди ва Европа клублари эришиши керак бўлган барча кубокка эга чиқди. Бу йил ҳам ушбу натижани такрорлаш учун яхши имконият мавжуд. Фақатгина чорак финалда "ПСЖ" тўсиғидан ўтиши талаб этилади.

Лионель Месси (149 учрашув, 120 гол)

Месси учун, эҳтимол бошқа кўплаб футболчилар учун ҳам Чемпионлар Лигаси алоҳида турнир. Лео Чемпионлар Лигасида 4 марта ғолиб чиққан. Аммо, аргентиналик футболчи бошчилигидаги "Барселона" 7 йилдан бери Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмаяпти. Бу албатта, каталонияликлар мухлислари учун ёқимсиз ҳолат. Аргентиналик футболчи ўзи иштирок этган Чемпионлар Лигасининг барча финалларида ғалаба қозонган. Охирги марта "кўк-анорранглилар" 2015-йилда "шалпангқулоқ" кубокка эга чиқишган эди. Лекин, шундай бўлса-да, Каталония клуби доимо асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилаверади. Бунга эса албатта Месси каби футболчига эга бўлгани сабаб бўлади. Лео ҳақиқатдан ҳам, етакчи ва сардор. Аргентиналик Чемпионлар Лигасида 149 марта майдонга тушган ва 120 гол уришга эришган.

Криштиану Роналду (175 учрашув, 134 гол)

Барча футболчилар Чемпионлар Лигасида қатнашиб, иложи борича узоқроққа боришни хоҳлашади. Роналду ҳам шулар қаторида. Криштиану Чемпионлар Лигаси ўйинларига алоҳида, астойдил тайёргарлик кўради. Буни статистикаларнинг ўзи ҳам гапириб турибди. Айни пайтда португалиялик футболчи Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Бундан ташқари, футболчи ушбу мусобақада бошқа ўйинчиларга нисбатан кўпроқ ғолибликка эришган. Криштиану ҳисобида 5та Чемпионлар Лигаси медаллари мавжуд: 1 мартасини "Манчестер Юнайтед" билан ғалаба қозонган бўлса, 4 марта "Реал Мадрид" жамоаси билан ғолибликка эришган. 2018-йилда футболчи "Ювентус" билан ҳам ушбу натижани қайд этаман этаман деб, Туринга кўчиб келганди. Аммо, орадан 3 мавсум ўтса-да, Роналду ва "кекса синёра"ни омади келмаяпти. 36 ёшли Криштиану фаолияти давомида 175 марта Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказган бўлиб, 134 марта рақибларини ранжитишга эришган. Ажойиб натижа, ажойиб футболчи. Шундай эмасми?!

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:33, 06.04.2021.
Ўқилди: 6846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.