Англия чемпионати 21-турида лиганинг пешқадами ва энг охирида бораётган клуби тўқнаш келди. Учрашувни кузатиб туриб, бунга амин бўлиш жуда қийин эди. “Уиган” “шаҳарликлар”га қарши муносиб қаршилик кўрсата олди.
Африка кубоги муносабати билан таркибда бир қатор муаммоларга дуч келган Манчини илк дақиқалардан Жекони майдонга тушириб адашмаганига 22-дақиқадаёқ амин бўлди. Кичик жароҳати туфайли “Ливерпуль”га қарши кубок учрашувини ўтказиб юборган ва бугун ҳам майдонга тушиши сўроқ остида бўлган Сильванинг стандарт вазиятда ошириб берган тўпини босниялик ҳужумчи богши билан дарвозага киритди.
Бу гол учрашувда ягоналигича қолди ва кубок баҳсларида кетма кет икки мағлубиятни бошдан кечирган “Сити” уч очко эгасига айланиб, АПЛ нинг яққол пешқадамига айланиб олди.
Уиган – Манчестер Сити – 0:1
Гол: 0:1 – Жеко (22).
УИГАН: Ал-Ҳабзи, Стам, Колдуэлл, Алькарас, Фигероа, Мозес, Ж. Маккарти, Й. Гомес (К. Макманаман, 81), Макартур (Уотсон, 68), Родальега, Крусат (Ди Санто, 68).
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Харт, Сабалета, Савич, Лескотт, Клиши, Сильва (Онуоха, 81), Бэрри, Насри (Н. де Йонг, 74), Милнер, Агуэро (Жонсон, 90), Жеко.