«Барселона» ўйинчилари ПСЖ форварди Неймарнинг Каталония клубига қайтишини хоҳлашмоқда, дея маълумот берди Mundo Deportivo.
Ушбу ташаббус бразилиялик билан «кўк-анорранглилар» сафида аввал ўйнаган футболчилардан чиққан ва жамоанинг аксарият қисми мазкур таклифни қўллаб-қувватлаган.
«Барселона» Неймарнинг қайтиши жамоага ЕЧЛда катта ёрдам беришига ишонмоқда.
Аввалроқ, 29 ёшли ҳужумчи ПСЖ билан янги шартнома тузиш бўйича музокарани тўхтатгани ва унинг орзуси «Барса»га қайтиши эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Неймар каталонияликлар сафида 2013 йилдан 2017 йилга қадар фаолият олиб борган.