Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Диёржон Туропов: «Рақибдан кучлилигимиз сезилиб турди»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-турида “Сурхон” устидан қозонилган ғалабадан кейин “Локомотив” ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин жанговар рухда ўтди. Баҳс давомида рақибдан кучлилигимиз кўринди. Чунки биз рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларни голга айлантиришда бироз сустроқ ҳаракат қилдик. Умуман олганда бугун чиройли ўйин кўрсата олдик дея оламан. Шунингдек, “Сурхон” футболчилари ҳам бизга яхши қаршилик кўрсата олишди.

– Кетма-кет иккинчи ўйинда гол уриб, жамоага 4 очко келтирдингиз. Ҳиссиётларингиз билан ўртоқлашсангиз.
– Жамоага ёрдамими тегаётганидан хурсандман. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Аммо яратилаётган кўплаб вазиятлардан фойдаланишда хатолар кўп бўлмоқда. Бу борада ишлаб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиляпмиз. Энди ўйинимиз очилиб кетишига ишонаман.

– Ушбу мавсумда илк ғалаба 5-турга келиб қўлга киритилди…
– Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси – бугун ғалабага эришдик. Ғалаба доимо футболчининг, мухлисларнинг кайфиятини кўтаради. Энди тўхтаб қолиш керак эмас. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда. Кўплаб ғалабалар бизни кутиб турганига ишонаман.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:33, 10.04.2021.
Ўқилди: 1760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.