Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Лучано Спалетти: "Миржалол Қосимовга жарима тўпини тепиш имконини бермаслик керак!"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 18-23 январь кунлари "Dubai Mаtch World Cup 2012" мусобақасида иштирок этади ва уларнинг гуруҳдаги рақибларидан бири - "Зенит". Санкт-Петербургликлар бош мураббийи Лучано Спаллети мусобақа ва ундаги рақиблар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ушбу мусобақа Россия чемпионати ва Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи учун тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Ушбу мусобақаларда биз кучли рақиблар билан куч синашамиз. Дубайдаги мусобақа эса Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида "Бенфика"га қарши яхши тайёргарлик кўриш учун ёрдам беришига ишонаман.

— Андрей Аршавин "Арсенал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Сиз уни "Зенит"га қабул қилишга тайёрмисиз?
— Аршавин — яхши футболчи. Мен у ҳақда ижобий фикрга эгаман, "Зенит" мухлислари эса уни янада қадрлашади. Лекин ҳозир унинг қайтиши мумкинлигини муҳокама қиладиган пайт эмас. Олдимизда "Бенфика"га қарши 2та масъулиятли ўйинлар кутиб турибди. Ўйлайманки, ҳозирги таркибимиз кучли ва у билан яхши натижага эришиш мумкин.

— Мусобақадаги илк рақиб — Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" ҳақида нима дея оласиз?
— Бу жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг имкониятларини яхши биламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга жарима тўпини тепиш имконини бермаслик керак (кулади). "Бунёдкор" футболчиларининг имкониятларини эса яхши билмайман. Лекин ишончим комил, "Зенит" футболчилари мураббийнинг кўрсатмаларисиз ҳам рақибга нисбатан қандай ўйнаш кераклигини яхши билишади.

Манба: www.sportbox.ru

Миржалол Қосимовнинг "стандартлари" ҳамон тирик. Ҳатто ундан италия мутахассис Лучано Спалетти ҳам яхши хабардор! Қойил!

Киритилди: 18:30, 17.01.2012.
Ўқилди: 20658 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик