Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

"Лацио" Аршавин билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиядаги бир қанча ОАВнинг маълум қилишича римнинг "Лацио" клуби "Арсенал" футболчиси Андрей Аршавин билан ўзаро келишувга эришган.

Россия терма жамоаси сардори қишки трансфер пайтида Лондонни тарк этиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор айтиб ўтганди. Маълумотларга қараганда, Аршавин ўзининг собиқ жамоаси, Санкт-петербургнинг "Зенит" жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетининг унга қўнғироқ қилишини кутган эди. Аммо, италиялик мутахассис ҳозирда Аршавинга муҳтожлик сезмаётганлигини таъкидлагач, футболчи ўзига янги жамоа ахтаришни бошлаб юборганди. Орада "Лацио" унга жудаям қулай таклиф билан чиққанлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда 30 ёшли футболчи ҳозирда римликлар билан музокара олиб бормоқда ва яқин кунлар ичида айнан "Лацио" сафига кўчиб ўтар экан. MSN. News.it нинг хабарига кўра Аршавиннинг агенти ҳозир Римга музокара олиб бориш учун етиб келган.

MSN.News.it
Манба: sports.ru
Киритилди: 19:16, 17.01.2012.
Ўқилди: 20925 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.