Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

«Эл-класико». «Реал» «Барса» устидан қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 30 тури доирасида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Барселона» билан куч синашди.

«Альфредо де Стефано» ўйингоҳида кечган баҳс, мезбонларнинг 2:1 ҳисобиидаги ғалабаси билан якунланди.

Деярли бутун ўйин тенг курашлар асносида кечди. Дастлаб, Бензема Лукас Васкеснинг узатмасидан сўнг, чиройли гол билан голсиз сукунатни бузган бўлса, Тони Кроос жаримадан рақиб дарвозасига тўп киритиб ҳисобни ишончли, 2:0 кўринишига келтирди.

Кейинчалик иккинчи таймда Оскар Мингеза ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг иккала жамоада ҳам яна ва яна гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлса ҳам, улардан унумли фойдаланишда фаоллик бўлмади. Ҳисоб эса ўзгармади, 2:1. Мадрид жамоси ғалабани тантана қилди.

Шу тариқа, бугунги баҳсдан сўнг, «Реал» очколари сонини 66 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Барселона» эса 65 очко билан учинчи поғонадан жой олди.

«Реал Мадрид» – «Барселона» 2:1 (2:0, 0:1) «Эстадио Альфредо Ди Стефано»

Голлар: 1:0 – 13 Бензема, 2:0 – 28 Кроос, 2:1 – 60 Мингеса.

«Реал Мадрид»– Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес (Одриосола, 43), Модрич, Кроос (Иско, 72), Вальверде (Асенсио, 61), Каземиро, Винисиус Жуниор (Марсело, 72), Бензема (Мариано Диас, 72).

«Барселона» – тер Стеген, Дест (Гризманн, 46), Мингеса, Араухо (Мориба, 72), Альба, Дембеле (Брэйтуэйт, 81), Бускетс (Серджи Роберто, 64), Педри (Тринкау, 81), де Йонг, Лангле, Месси.

Огоҳлантиришлар:
Педри (23), Араухо (26), Начо (69), Альба (84), Каземиро (89).

Четлатиш:
Каземиро (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:26, 11.04.2021.
Ўқилди: 6646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.