Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Эртага кўтариламиз!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Кувайтга ютқазди. Энди нима бўлади? ФИФА рейтингидаги ўрнимизни назарда тутяпман. Келинг, ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз.

Ҳозирги кунда терма жамоамиз 449 очко билан рейтингнинг 75-поғонасини эгаллаб турибди. FIFA.com сайтининг терма жамоалар рейтинги бўлимига “қадам” ранжида қиламиз ва КУВАЙТ – ЎЗБЕКИСТОН ўйинига 1:0 деб ёзамиз. Бизга эса қуйидаги натижани чиқариб беради: Ўзбекистоннинг балли 476га етади.

Қизиғ-а, терма жамоамиз мағлубиятга учраса-да, рейтинг очкоси 27 очкога ошиб кетяпти. Нега? Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Шуни таъкидлаш лозим, ФИФА рейтингни тузиб чиқишда терма жамоаларнинг сўнгги 4 йилдаги натижаларини инобатга олади. Шунингдек, терма жамоаларнинг ҳозирги ҳолатини янада яққолроқ акс эттириш мақсадида, футбол уюшмаси жамоаларнинг сўнгги 12 ойдаги натижаларини 1,0 коэффициент билан инобатга олади. Аввалги йиллардаги натижаларнинг коэффициентлари эса мос равишда 0,6; 0,4 ва 0,2 билан ҳисобга олинади.

Терма жамоамиз ўтган йилнинг шу даврида Осиё кубогида ижобий натижаларни қайд этаётганди (шунинг учун 2011 йил февраль ойи рейтингида Ўзбекистон энг катта кўтарилишга эришган жамоа сифатида қайд этилганди). 2010 йилда эса (Вадим Абрамов терма жамоадаги фаолиятини бошлаган илк мавсум) Ўзбекистон жуда кўп ўртоқлик ўйинларида мағлубият аламини тортганлиги туфайли Осиё кубоги мусобақаси бошланиши олдидан рейтингда кучли юзликни тарк этгандик. Демак, орадан вақт ўтди ва 2010 йилги натижаларнинг қадри анча пасайди (улар 0,6 коэффициентга кўпайтирилиб инобатга олина бошланди). Ўз навбатида Қосимов ва Инилеев пайтида терма жамоамизнинг салбий натижалари қадри янада камайиб кетади. Шунинг учун ҳам ФИФА эртага эълон қиладиган рейтинг жадвалида бугунги мағлубиятга қарамай, юқорига кўтарилган бўламиз.

ОФК эса ЖЧ-2014 саралашининг 4-босқичига қуръа ташлаш маросимини 9 март куни ўтказади ва қуръа олдидан жамоаларни саватчага ажратишда ФИФАнинг февраль ойидаги рейтингига қарайди. Февраль ойи рейтинги эса январь ойиникидан катта фарқ қилмайди. Терма жамоамиз 4-босқич учун қуръага тортилаётганда камида 3-саватчада бўлиши муҳим. Бунинг фойдали томонини Қаҳрамон Асланов ўз мақолаларида тушунтириб берган. Ҳар ҳолда февраль ойигача рейтингда Ироқдан пастга тушиб кетмаганимиз маъқул. Агар 29 февраль куни Жанубий Корея ўз майдонида Кувайтга ютқазиб қўйса, Ўзбекистон иккинчи саватчадан, акс ҳолда учинчи саватчадан ўрин эгаллайди.

Дарвоқе, агар Ўзбекистон бугун Кувайтни ютганида ёки дуранг ўйнаганида рейтинг очколарининг кўриниши қандай бўлиши мумкинлиги сизга ҳам қизиқ бўлса керак. Марҳамат:

б) Дуранг. Терма жамоамиз 482 очкога эга бўларди.
в) Ўзбекистоннинг ғалабаси. Ўзбекистон терма жамоасининг очкоси 494га етарди.

Битта, “лекини” бор. Эртага кўтарилишимиздан хурсанд бўлишимиз керак эмас. Битта нарсанит тушуниш керак, эртанги кўтирилишимиз бу мағлубият туфайли эмас, Осиё кубогидаги ўйинларимиз туфайли бўлади. Кувайтдан учралган мағлубият бир кун келиб кичик бўлсада ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:56, 17.01.2012.
Ўқилди: 20950 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.