«Вест Хем»да ижара асосида тўп тепаётган «Манчестер Юнайтед» футболчиси Жесси Лингард Англия Премьер-лигаси доирасида «Лестер» устидан қозонилган ғалаба (3:2)дан сўнг, фикр билдирди.
«Биз ўз кунимизни ёқимсиз тарзда якунлашимизга оз қолди. Бир нечта ўйинларда ҳам айнан шундай ҳолат юз бермоқда, чунки биз ҳали кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз. Биз ҳар бир ўйиндан ижобий ва салбий томонларни ажратиб оламиз.
Эътибор беринг, биз ҳар қандай рақибга қарши ҳужум қиламиз ва жуда яхши ўйин намойиш этамиз. Мен ўзимга бўлган ишинчим сабаб, тўғри жойни танлаяпман.
Бизда курашадиган нарса борлиги жуда яхши. Бу ёғига ҳар бир ўйин кубок ўйинига ўхшайди. Биз кучли тўртликка киришга ҳаракат қиляпмиз - бу ёрқин ютуқ бўлади, чунки тарихда биринчи марта «Вест Хем« Чемпионлар Лигасида ўйнаган бўларди», - дейди англиялик футболчи.