Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Кейинги сафар ютармиз, ахир Лапорта қайтдику?!

Баҳо:
+2 | -1

Бу — Карим! Аниқроғи, йилдан-йилга ёшариб, маҳорати ошиб, Криштиану Роналду даражасида гол ура бошлаган Карим! Браво, Карим!

Аслида, ўйинни “Реал” футболчилари биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳал қилиб қўйишса ҳам бўларди, нимагадир буни қаттиқ хоҳлашмади!

Тони Крооснинг жаримадан тепган битта зарбаси “Барса”нинг ҳимоячисига тегиб траекториясини ўзгартириб, Хорди Альбани сакраган боши тепасидан ялаб ўтиб, барибир дарвозага кириб кетди.

Лео Месси эса уч марта ўз нуқтасидан жарима зарбасини тепди ва ҳамма зарбалар ҳавонинг ўзидаёқ “реалчи”лар томонидан бартараф қилинди.

Тони Кроосда ғалаба — бу кўрсаткичда! Ҳалол!

Жарималарни тепишдан олдин, ивиб кетган тўпни ерга қаттиқ бир уриб, сувини қоқиб, енгиллатиб олмасмидинг, Лео?!

Четдан маслаҳат бериш осон, совуқ жалада тўп суриш эса бошқа.

Жала. Ўйинга бадиий атмосфера ва рассом мақомини ўтаб берди.

Лука Модрич майдон марказида жамоасининг тактик ҳужумларини дирижёрлик мақомида узун ва аниқ паслари билан ажойиб тарзда уддалаб турди, Лукас Васкес жароҳат олиб чиқиб кетмагунча ўнг қанотда Альбани "еб" қўйди ҳамда голли узатмани амалга оширди. Феде Вальверде эса гоҳ ҳужумда, гоҳ ҳимояда майдондаги жамоадошларининг хатоларини тозалаб турди.

Хулоса, майдон маркази “Реал”ники эди.

Тўпга эгалик қилиш коэффициенти “Барса” томонида эди, бироқ бу ўйланган ҳужумларни аниқ якунлашга асос бўлмади.

Зидан “Барса”ни яқин прессинга ушлаб туриб, қарши ҳужумларда Карим Бензема ва Вини Жуниор боғламаси билан жазолашга урғу берди ва биринчи таймнинг ўзидаёқ масалани деярли ҳал қилиб қўйди.

Карим Бензема ва Вини Жуниор боғламаси - “Реал”ни скальпель тиғидек ўткир ва хавфли қуролига айланиб, шаклланиб бўлибди. Шу кетишда, ҳали бу скальпель, кўп жамоаларни ҳимоясини сариёғдек кесиб ташлайди.

“Барса”. Месси. Оскар Мингеса.

Месси жамоавий прессинг ичидан ёриб чиқиб, масалани бир ўзи ҳал қилишга қийналди. Лука Модрич, Каземиро, Тони Кроос, Федерико Вальверде, Альваро Одриосола майдон марказида Леони биргалашиб “қафас”да ушлашди, ҳимояда эса Эдер Милитао, Начо ва Ферлан Менди Мессига индивидуал маҳоратини ишга солиб дарвоза томон зарба йўллашига имкон қолдиришмади! Тоза ва сифатли иш!

Аксинча, де Йонг, Дембеле, Гризманн майдон марказида Мессига ҳужумларни ташкил қилишда елкадош бўла олмадилар, бунга ўзаро шаклланган ўйин боғламалари ва элементар маҳорат етмади.

Кутилмаганда, бу ишни Оскар Мингеса ўз қўлига олди ва битта гол урди. Яна қўшимчасига Месси учун идеал нуқтада жарима ишлаб берди. Оскарни фойдаси кўпроқ бўлди, юқоридаги учликка нисбатан.

Майли, келаси сафар ютамиз. Лапорта қайтдику!

Аслида, Клеман Лангле, Усмон Дембеле, Самуэль Умтити, Миралем Пьянич, Антуан Гризманн, Мартин Брэйтуэйт, Серхи Робертога хизматлари учун кўпдан кўп раҳмат айтиб сотиб юбориш керак. Улар “Барса” даражасидаги ўйинчилар эмас, тортмайди. Серхи Роберто эса ўзини Италия, Англия чемпионатида синаб кўргани маъқул, балким янги қирралари очилар.

Хорди Альба, Серхио Бускетс, Жерар Пике сўнги кучлари ва имкониятлари даражасида ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг ўринларига ўринбосарларни шакллантиравериш зарур, бўлмасам “Реал” билан бўлган ўйиндаги каби, “Барса” метанда юраётган “Ламборжини” каби таассурот қолдираверади!

Роналд Араухо, Френки де Йонг, Педри, Хуниор Фирпо, Рики Пуч, Франсишку Тринкау ҳақида аниқ бир нарса дейишга ожизман, балким асл “Барселона” даражасидаги ўйинчиларга айланишар.

Сержиньо Дест, Оскар Мингеса, Илайш Морибада эса нимадир бор, фақат уларга онг остларигача ҳам “барсачи” бўлиб шаклланишларига, тажриба тўплаб, суяклари қотишларигача имкон ва ишонч берилиши шарт. Умид қиламиз, Ансу Фати ҳам жароҳатидан аввалги формасида ўйнай оладиган бўлиб тикланади.

Лионель Месси, ютқаздик, ҳатто совуқ ўтиб кетганини қалтираб турган танангиздан ҳам кўрдик оға. Насиб қилса, кейинги сафар албатта ютамиз, Лапорта қайтдику.

Рефери сеньор Хесус Хиль Мансано – ҳисоб 2:1 бўлиб турганда, “Барса” устунликни қўлга олиб, ўйинда кескин бурилиш ясайман деб турганида, Брэйтуэйт билан бўлган вазиятда, “Реал” дарвозаси томон пенальти белгиланмаганингиз учун катта раҳмат! Шов-шувга сабаб бўладиган пенальти орқали дурангга эришгандан кўра, яхшиси, мардларча мағлуб бўлингани дуруст. “Барса” ютқазишни билади!

Яхшиям Серхио Рамос ўйнамади, бўлмасам ўйин, футбол ўрнига яна ура-ур жангига айланиб кетилган бўларди. "Зато", Серхионинг анъанаси бузилмади, Каземиро 1 дақиқада ҳаммасини ўз жойига тўғрилаб қўйди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида Илайш Морибани рақиб жарима майдони ичида тўсинни “қарс” этиб тебратгани-ю, қайтиб келган тўпни Тер Штеген дарвоза томон аниқ тепганида ҳам, тўп ўзини жамоадошига тегиб қайтиб кетгани - омад ўша кеча “Реал”ни афзал кўрганлигидан далолат берган эди.

Мана шунақа таассуротлар қолди, сўнги “эл-класико”дан.

Кейинги сафар ютармиз, ахир Лапорта қайтдику.

Фурқат Қурбонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:39, 13.04.2021.
Ўқилди: 6422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.