Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

“Кучли бешлик”нинг энг кучлилари

Баҳо:
+ | -

“Castrol EDGE” анъанага мувофиқ “Кучли бешликка” кирувчи чемпионатларида тўп сурувчи футболчиларнинг ўтган йил давомида кўрсаткичларини таҳлил қилиб, ўз рейтингини эълон қилди. Бу рейтингда ҳам кутилганидек Лео Месси илк поғонани забт этди.

Ла Лига: Лионель Месси. “Барселона” юлдузи йил давомида чемпионат ўйинларида 35 бор майдонга тушиб, 31 та гол киритди. Ҳамда жамоадошларига 16 та голли пасни ошириб берди. Шунингдек, ЧЛда 12 та гол киритиб, каталон клубини бу мусобақада 4-бор зафар қучишида катта роль ўйнади.

Англия Премьер-лигаси: Робин ван Перси. Умумий рейтингда 4-қатордан жой олган Робин ва Перси 2011 йилда англия чемпионатида энг юксак даражада тўп сурган футболчига айланди. Лекин у Алан Ширерга оид бўлган бир йил ичида энг кўп гол киритиш рекордини янгилай олмади.

Италия “А” серияси: Антонио Ди Натале. Италия чемпионатида энг мувафаққиятли футболчи номига Ди Натале лойиқ кўрилди. “Удинезе” тўпурари 35 та ўйинда 28 та гол киритди. Шу билан бирга 2010-2011 йилги мавсум тўпурари унвонини ҳам қўлга киритди. Ушбу мавсумда ҳам 10 та гол киритиб, тўпурарлар рейтингининг энг олд қисмида жой олиб турибди.

Германия Бундеслигаси: Марио Гомес. Умумий рейтингда Мессидан кейинги ўринни эгаллаган Гомес Бундеслиганинг энг сермаҳсул футболчисига айланди. “Бавария” юлдузи йил давомида 32 та гол киритди. Шу билан биргаликда Бундеслига тарихида юзлик довонини забт этган энг ёш 5-футболчига             номига ҳам эришди.

Франция чемпионати: Лоик Реми. “Марсел” клуби ҳужумчиси бўлгшан бу футболчи йил давомида 17 та гол киритди, 5 та голга ассисентлик қилди. Ўтган йили “Кучли бешлик”да энг кўп бош билан гол киритган ўйинчиси сифатида ҳам эсда қолди.

 Энг яхши юксалиш. Бу йўналишда голландиялик футболчи Ариен Роббен тенгсиз деб топилди. Ҳужумга ихтисослашган ярим ҳимоячи 22 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол киритди, 9 та голга ҳаммуаллифлик қилди.  

 Диққат билан кузатиш лозим бўлган футболчи: Роберто Сольдадо. “Валенсия”нинг истеъдодли футболчиси бир йил давомида 24 та гол киритиб, Европада энг кўп гол урган испаниялик футболчига айланди.

 

 

Манба: Idman TV
Киритилди: 10:56, 18.01.2012.
Ўқилди: 24160 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.