Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўлмас иқтибослар: Жорж Бест

Баҳо:
+3 | -

 

Жорж Бест. (1946-2005). МЮ ва Шимолий Ирландия ТЖ ярим ҳимоячиси. “Олтин тўп” соҳиби (1968)

“Ҳакамнинг ўйинни якунловчи хуштагини ўлгудек ёмон кўраман. Чунки агар яхши ўйнаётган бўлсам, бунинг тугамаслигини истайман. Ҳеч нарса қовушмаётган бўлса, ҳаммаси жойида бўлгунча кўнглим жойига тушмайди”

“Мен ҳеч қачон сэр Альф Рэмсининг тўпсиз ҳаракатланиш ва прессинг қилиш ҳақидаги назариясини қабул қилмайман. Мен футболчиман, демак тўп менда бўлиши шарт”

“1969 йилда ичкилик ва аёлларга ўралашиб қолдим. Бу хаётимнинг энг ёмон йигирма дақиқасидир”

  “Айтишларича, Пол Гаскойн – янги Жорж Бест эмиш. Нима, у ҳам уч нафар дунё гўзали билан бирга бўлганмикан?”

“Бир кун Гаскойнинг IQ си унинг либосидаги номеридан ҳам паст, деб айтгандим. У бўлса мендан “IQ нима?” деб сўради”

“Унинг жуда омади келган. Аслида у оддий бир футболчи, шунчаки, футболда ҳақиқий шахсиятлар бўлмаган даврларда пайдо бўлганди” (Кевин Киган ҳақида)

“Умрим давомида ичган барча шампан виноларидан воз кесган бўлардим – атиги бир маротаба, “Олд Траффорд”да, у билан еврокубок ўйинида бирга ўйнаш учун” (Эрик Кантона ҳақида) 

“Чап оёқда тепа олмайди, боши билан ёмон ўйнайди, тўп учун курашиш қўлидан келмайди, кўп гол урмайди, аммо бошқа жиҳатларда унга гап йўқ” (Дэвид Бекхэм ҳақида)

“Агар мен хунук бўлиб туғилганимда, сиз Пеле ҳақида умуман эшитмаган бўлардингиз”

“Менинг оёғимга тепишяптими, демак мен улардан кучлироқман”

“Мен каби ўлманглар!” (Бестнинг сўнгги мурожаати) 

 

Киритилди: 11:34, 18.01.2012.
Ўқилди: 32203 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.