«Рома» ҳимоячиси Крис Смоллингнинг уйига ўғрилар тушди.
Турли манбаларга кўра қароқчилар Смоллингнинг уйига бостириб кириб, инглизга қурол билан таҳдид қилишган. Улар Крисни сейфни очишга мажбур қилиб унинг қиммат соати ва тақинчоқларини ўғирлаб кетишган.
Босқин пайтида уйда Смоллингнинг рафиқаси ва унинг қизи ҳам бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан текширувни бошлаб юборишган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирларида жиноятчилар «Рома» бош мураббийи Паулу Фонсеканинг ҳам уйини талон-тарож қилишган эди.