Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Диёр Имомхўжаев: «Динамо» – «Шўртан» ўйини қолдирилгани масаласида

Баҳо:
+ | -1

Баъзида аюҳаннос соладиган кишиларни тушуниш қийин. Агар сен журналист бўлсанг, мақола ёзишдан аввал кичик суриштирув ўтказиш қийин эмас. Чунки ПФЛ бугун исталган мавзу юзасидан очиқ мулоқот қилишга тайёр ташкилот.

«Шўртан» клуби фаолиятини тўхтатишга жуда яқин келди. Мана шундай вақтда ПФЛ Самарқанд клубига талаб билан эмас, таклиф билан чиқди. «Динамо» вазиятни тушунди ва ўйинни қолдиришга рози бўлди. Бунинг учун Ҳаким Фузайлов ва «Динамо» раҳбариятига фақат раҳмат айтишимиз керак. Бунинг Про лига савиясига даҳли йўқ. Биз ўзимиздан аввал ишлаган шахсларнинг хатолари билан курашишга маҳкум одамлармиз.  

"Истиқлол"нинг мусобақа билан хайрлашгани ҳам ПФЛ айби эмас, бу бутун дунё лигаларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳолат. «Динамо»нинг Фарғонага бориб келган ҳаражатлари учун ҳам ПФЛ жавоб бермайди. Чунки ПФЛ йил аввалида Регламент тақдим этган ва унда бирор жамоа мусобақадан чиқиб кетса, қандай ҳолат қўлланилиши аниқ ва тиниқ ёзилган. Ҳар бир клуб шу Регламентга рози бўлиб, мусобақага киришган.

«Шўртан» 7 йил деганда Игорь Криушенко ҳамда Виталий Воривончик пулларини бугун тўлаб берди. Бир неча кун ичида ФИФА клубга нисбатан тақиқни олиб ташлайди. Бунинг осон кечмаганини фақат шу иш ичида бўлганлар жуда яхши билади. «Шўртан»нинг бугунги таркиби бир тан бўлиб, эски яраларнинг деярли ҳаммасига малҳам қўйиб чиқди.

Нега «Шўртан» клубининг шу муаммоси йиллар давомида ҳал этилмаган? Нега мана шу ишлар учун «Шўртан»дан кимдир чиқиб жавоб бермаган? Тезкор журналист нега шу масала бўйича суриштирув ўтказмаган? Йиллар давомида ПФЛ ФИФА талаблари масаласида нега ишламаган? Биз 2 йил ичида ФИФА билан боғлиқ 20 га яқин ишни ёпмадикми? Соқов ташкилотни одамларга максимал даражада яқинлаштирмадикми? Ёки сиз бизга ҳаммаси осон дейсизми? Биз футбол ичида ҳам эскилик сарқитларига, ноҳақликларга қарши курашмай, қўл қовуштириб ўтирибмизми?

Жангда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биз катта йўлга чиққан кичик карвонмиз, ниятимиз холис. Мақсад учун йўл осон эмаслигини билганмиз, ўзимиздан ўтаётганлари ўзимизга маълум. Вақти келиб қилганларимиз ҳақида албатта ҳисоб берамиз. Ҳозир эса яна бир клубимизнинг яна бир халқаро муаммоси ҳал бўлаётганидан оз бўлса-да таскин топамиз.

Аммо мана кўрасиз, эртага бошқа клуб легионери билан шундай муаммо чиқади ва охирида айримлар бизни танқид қилади. Футбол қизиқ бизда, кимлардир бунда гўштнинг айниган эканини дорихонадан кўришдан ҳам уялишмайди.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 04:19, 21.04.2021.
Ўқилди: 3222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.