Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Рўзиқул Бердиев: "Африкалик легионер тақдири йиғин сўнгида маълум бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Насаф" икки нафар ўзбекистонлик футболчини кўрикдан ўтказиш ниятида. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа 19 январь, жума куни Хитойнинг "Дальян" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак эди. Аммо Хитой клуби ҳали БААга етиб келмагани сабаб, ўйин қолдирилди.

"Ўйин бекор бўлишига қарамай бу бизни режаларимизга у қадар жиддий таъсир қилгани йўқ. Кунига икки маҳал машғулотлар ўтказилмоқда. Яқин кунларда  икки нафар ўзбекистонлик футболчи ва африкалик легионер таркибимизда кўрикдан ўтишади. Уларни жамоада қолиш қолмаслиги йиғин сўнггида маълум бўлади", дея қўшимча қилди "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

"Насаф" таркибида айни вақтда тўрт нафар легионер бор. Булар, сербиялик ҳимоячи Боян Малишич, латвиялик ярим ҳимоячи Андрей Переплёткин, туркманистонлик ярим ҳимоячи Артур Геворкян ҳамда черногориялик ҳужумчи Иван Бошкович. Жамоа янги легионерни рўйхатдан ўтказиш учун ҳозирги легионерлардан бирортасига жавоб бериб юбориши керак бўлади.

Манба: www.fcnasaf.uz

Бошкович ўрнига ким келаркин? Это'О "Анжи"да, Дрогба Хитойга кетмоқчи. Демба Ба қолдими фақат?..

Киритилди: 16:46, 19.01.2012.
Ўқилди: 20287 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик