Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Қатарга вақтлироқ саёҳат

Баҳо:
+ | -

Ўтаётган ҳар бир куни бизни Қатар мамлакатига ишониб топширилган ЖЧ-2022 стартига тобора яқинлаштирмоқда. Тескари саноқ бўйича бўлажак мундиалга 600 кундан камроқ вақт қолди. Хўш, бу вақтда мўъжаз Қатарда ЖЧ учун тайёрланаётган ареналар қандай кўринишда? Чодир ва арабча бош ки­йим шакли, контейнерлардан йиғилган конструкция... Эслатма, орзиқиб кутилаётган жаҳон чемпионати очилиш ўйини 2022 йилнинг 21 ноябрь кунига белгиланган. Келинг, бугунги махсус фотожамланма воситасида Қатарга бирров саёҳат уюштирамиз. Ҳа, турнир стартига ҳали бир ярим йилдан кўпроқ вақт бор. Маълумотларга қараганда, Қатарда инфратузилма деярли тўлиқ тайёр: транспорт тармоғи аллақачон ишламоқда, жумладан, Дохада очилган янги метро ҳам. Ҳозиргача 4та стадион фойдаланишга топширилди ва уларда ўйинлар ҳам ўтказилди. Яна 3та арена шу йил охиригача очилади. ЖЧ-2022нинг энг катта аренаси, финал ўйинига танланган «Лусайл» стадионининг очилиш маросими эса келаси йил бошига режалаштирилган.

«Халифа Интернейшнл»

Сиғими: 40000

Доха марказигача масофа:11 километр

Очилиш вақти: 2017 йил

ЖЧ-2022 учун танланган ва фойдаланишга топширилган биринчи стадион. Аренада кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди. 2017 йилнинг 19 май куни «Амир кубоги» турнири финали айнан «Халифа Интернейшнл»да ташкиллаштирилди.

«Халифа Интернейшнл» ЖЧ-2022нинг 8та учрашуви, жумладан, 3-ўрин учун ўйинга ўз бағрини очади.

«Ал-Жануб»

Сиғими: 40000

Доха марказигача масофа:23 километр

Очилиш вақти: 2019 йил

Мундиал учун нолдан қурилган биринчи стадион. Буниси 2019 йилнинг 16 май куни, «Амир кубоги» финалидан олдин очилди. Ал-Вакра шаҳарчасида қад ростлаган «Ал-Жануб» нозик дизайни билан ажралиб туради. Эгри қиялик ва чизиқлар - шаҳарда ривожланган денгиз саноатига ҳурмат ифодаси. Хуллас, дизайнерлар Қатар анъанавий қайиқлари елканларидан илҳомланиб, шундай чизма тайёрлашган. Инновацион совутиш тизими ва очиб-ёпиладиган том конструкцияси стадиондан бутун йил давомида фойдаланиш имконини беради.

«Ал-Жануб» ЖЧ-2022нинг 7та учрашувига ўз бағрини очади.

 

«Эдьюкейшн Сити»

Сиғими: 40000

Доха марказигача масофа:13 километр

Очилиш вақти: 2020 йил

«Чўл олмоси» номини олган стадион 2020 йилнинг 15 июнь куни онлайн равишда очилди. Маросим асосан COVID-19 пандемияси даврида тиним билмаган соғлиқни сақлаш ходимларига бағишланди. Билим ва инновацион ғояларнинг жонли маркази саналган Qatar Foundation ҳудудида жойлашган аренани турли илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ўраб олган.

«Эдьюкейшн Сити» ЖЧ-2022нинг 8та учрашувига ўз бағрини очади.

 

«Аҳмад бин Али»

Сиғими: 40000

Лойиҳачи: Ramboll

Доха марказигача масофа:22 километр

Очилиш вақти: 2020 йил

Ҳозирча ЖЧ-2022 учун фойдаланишга топширилган охирги стадион. Мухлислар аренага илк марта 2020 йилнинг 18 декабрь куни «Амир кубоги» финалини кўргани киришди. «Аҳмад бин Али» Ал-Райан шаҳридаги Mall of Qatar савдо маркази ёнида жойлашган. Ҳашаматли «Ал-Риффа» метро станция­си ҳам шу атрофда. Арена фасади ўзидан нур таратиб туради. Барчаси Қатарнинг турли жиҳатлари - оилавий қадриятлар, чўл гўзаллиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, маҳаллий|халқаро савдо-сотиқни тавсифловчи нақшлардан ташкил топган. Барчасини уйғунлаштирган бешинчи шакл - қалқон эса куч ва бирликни англатади.

«Аҳмад бин Али» ЖЧ-2022нинг 7та учрашувига ўз бағрини очади.

 

«Ал-Байт»

Сиғими: 60000

Лойиҳачи: Dar Al-Handasah

Дохамарказигачамасофа:46 километр

Ҳозиргиҳолати: қурилиш ишлари якунланган, очилиш маросими яқин ойларга режалаштирилган

ЖЧнинг очилиш маросимига мўлжалланган арена. «Ал-Байт» бутун дунёдан ташриф буюрадиган мухлисларга мамлакатнинг анъанавий маданиятидан маълумот беради. Арена дизайни меҳмондўст араблар рамзи саналган машҳур анъанавий чодир - «Ал-Шар»ни эслатади. Ушбу ноёб стадион ҳаракатланувчи замонавий том конструкциясига эга ва 400 000 квадрат|метр кўкаламзор билан ўралган. Бу майдон маҳаллий аҳоли учун ЖЧдан мерос бўлиб қолади.

«Ал-Байт» ЖЧ-2022нинг 9та учрашуви, жумладан, 1та ярим финалга ўз бағрини очади.

 

«Ал-Тумама»

Сиғими: 40000

Лойиҳачи: Arab Engineering Bureau

Дохамарказигачамасофа:12 километр

Ҳозиргиҳолати: том ёпиш ва фасад ишлари якунланди, шунингдек, трибуналар ҳам ўрнатилди. Механика, электр ва пардозлаш ишлари баробарида ўриндиқларни жойлаш жараёни кетмоқда

Ушбу арена дизайни араб дунёсида эркаклар асрлар давомида кийиб келган миллий тўқима бош кийими - гаҳфияҳдан олинган бўлиб, бу минтақа маданияти ва анъаналарига ҳурмат белгисидир. «Ал-Тумама» қатарлик меъмор Иброҳим Жайдаҳ томонидан лойиҳаштирилган биринчи стадиондир.

«Ал-Тумама» ЖЧ-2022нинг 8та учрашувига ўз бағрини очади.

 

«Рас Абу Абуд»

Сиғими: 40000

Лойиҳачи: FIA Fenwick Iribarren Architects

Доха марказигача масофа:7 километр

Ҳозирги ҳолати: 972та юк контейнери йиғмаси ҳисобланган стадионда аллақачон яхлит конструкция вужудга келган

Аренанинг тўлиқ ҳолатга келишига зарур қолган ёрдамчи пўлат қисмлар, жумладан, қисиш стерженлари ҳам ўрнатилмоқда. Стадион ичига ўриндиқлар қўйиш ишлари якунланмоқда, айни пайт пардозлаш жараёни кетмоқда. Айтиш ўринли, бу ЖЧ тарихида биринчи тўлиқ йиғма стадион ҳисобланади.

«Рас Абу Абуд» ЖЧ-2022нинг 7та учрашувига ўз бағрини очади.

 

«Лусайл»

Сиғими: 80000

Лойиҳачи: Foster + Partners

Доха марказигача масофа:20 километр

Ҳозирги ҳолати: «Қозон» ичида бетон ишлари ва том ўрнатишнинг биринчи босқичи якунланди, охирги жараёнга тайёргарлик давом этмоқда. Хусусан, ойнаванд элит ўриндиқлар ўрнатилмоқда

ЖЧ-2022нинг энг катта ва бош стадиони. «Лусайл» - Қатарнинг араб маданиятини дунё билан баҳам кўриш лойиҳаси. Стадион дизайни барчасини мужассамлаштирган. Жумладан, ёруғлик ва соя­нинг ўзаро уйғунлиги акс эттирилган. Иншоотнинг ажойиб олтин тусидаги фасади ва кўлами узоқ-узоқдан ҳам мухлисларни ҳайратга солади. Арена янги Лусайл тумани  марказида қад ростлаган бўлиб, бунда маҳаллий аҳоли манфаатлари ҳам ҳисобга олинган.

«Лусайл» ЖЧ-2022нинг 10та учрашуви, жумладан, финалга ўз бағрини очади.

***

 

 

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 22.04.2021.
Ўқилди: 4642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.