Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шоҳсупадан жарликга қадар. "Милан"нинг салбий натижаларига сабаб нима?

Баҳо:
+ | -

А Серия аввалини бир қатор рекордлар ва стабил натижалар билан бошлаган "Милан" клуби айни дамда ўз ўйинини бироз йўқотиб қўйди. Мавсум аввалидан пешқадамликни ҳеч кимга бермаётган "россонери" аввалига иккинчи ўринга ҳам кўнди ва оҳири кучли 4ликга киришга ҳам рози бўлди, аммо клуб айни дам мана шу 4 таликда ҳам мавжуд эмас. Шоҳсупадан жарлик сари қулаб бораётган "Милан"нинг натижалари нега ёмонлашиб кетди? Бунга бир қатор сабаблар бор.

Ресурслар муаммоси

"Милан" клуби ушбу мавсум аввалида кўпчиликни ҳайрон қолдираётган эди. Таркиб жиҳатдан анчагина содда бўлишига қарамай, натижаларда барқарорлик мавжудлиги рост эди, аммо бу вақтинчалик ҳолат бўлиб чиқди. Мазкур муаммолар барибир юзага қалқиб чиқди. "Россонери"да чемпионат ўрталарида бир қатор футболчилар жароҳат олди ва уларни ўрнини боса оладиган ўйинчилар ҳар доим ҳам топилавермади. Топилганда ҳам савия барибир ўз сўзини айтди. Мана шу мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб клуб кетма-кет очколар йўқотишни бошлади. Златансиз ҳаракат қилиб, кўплаб очколарни бой берган "Милан" бора-бора у билан ҳам худди шу ишни қилишда давом этмоқда.

Мураббий эффекти

"Милан" клуби бош мураббийи Стефано Пиоли аввалига яхши натижалар билан мақтов ва олқишларга лойиқ кўрилган бўлса, айни пайтга келиб, унинг курсиси бироз қимирлаб қолди. Балки, у жамоавий ўйинни шакллантиргандир, аммо барибир мавсум якунига келиб, характер кўрсата олмади. Катта ўйинларни бой берди ва шу сабабли, жамоа ҳозир ЕЧЛ йўлланмасини берувчи ўринларда бормаяпти. Солиштириш учун, "Интер" клуби айни дам пешқадам бўлиб турибди. Конте ва унинг шогирдлари керак пайтда, ўз ўйинини йўлга қўйиб олди ва энди улар "скудетто"ни деярли нақд қилиб қўйди. Айнан Пиолига етишмаган жиҳат ҳам шу бўлди. Айни ҳал қилувчи паллада у қўпол қилиб айтганда "қовун туширди".

Иқтидор бор, аммо тажриба йўқ

"Милан"нинг аксар футболчтилари ёш ва истеъдодли футболчилар ҳисобланади. Шунингдек, "россонери" кучли бешликдаги энг ёш жамоа ҳамдир. Бир тарафдан бу мақтовга сазовор, аммо натижалар бўлмаётган пайти бу ҳам бир салбий ҳолатдек туюлиши мумкин. Ёш футболчиларда табийки тажриба етишмайди ва ҳал қилувчи паллаларда бу уларга ҳалал бериб қолиши мумкин. "Милан"да ҳам шу вазият содир бўлди. Футболчилар сўнгги ўйинларда қандайдир ишончсиз ўйинлар кўрсатди. Ҳали улар катта баҳсларга унчалик ҳам тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Муваффақиятсиз натижаларга қарамай, миланликлар ЕЧЛ чиқиш вазифасини уддалашса, келгуси мавсумда улар хатоларидан хулоса чиқарган ҳолда, хавфли бир жамоага айланиши мумкин. Агар, бундай қила олмаса, кўп эҳтимол ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади.

Киритилди: 13:32, 29.04.2021.
Ўқилди: 2316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.