Зинедин Зидан 2006 йилги Жаҳон чемпионатининг финалида Италияга қарши ўйинининг еттинчи дақиқасида пенальтини амалга оширганида, дунёдаги миллионлаб мухлислар эътиборда бўлган.Аммо у ҳар қандай босимга тайёр эди: хотиржамлик билан тўпга югуриб бориб, Паненка услубида зарба берди ва гол урди.Бу дақиқалар ҳақида одатда ҳеч ким гапирмайди,гарчи ўша вазият Зидан қандай шахс бўлганлигини тўлиқ ифодалайди.Бунинг ўрнига, унинг қўшимча дақиқаларда Марко Матераццига қандай қилиб боши билан зарба берганини ҳамма эслайди. Бошқалар эса унинг “Байер” дарвозасига киритган 2002 йилдаги голини эслашади. Зидан унутилмайди ва унинг қиёфаси хотирада узоқ вақт сақланиб қолади.
Футболчи сифатида у афсона,лекин мураббий сифатида у ... ким? Нега кўпчилик унинг костюмда майдон чеккасида юришига кўниколмаяпти .
Ушбу афсонани бошқалар сингари янги ютуқларга эришиши мумкинлигини тасаввур қилиш нега қийин. Биз буюк бастакорни кўрдик, энди унинг дирижёрликдаги муваффақиятини кўриш ажабланарлими?
Айнан шу ойда Зидан ўзининг кучли мураббий мақомини яна бир бор тасдиқлади, Чемпионлар Лигасида "Ливерпуль" ни мағлуб этди, сўнгра "Барселона" устидан классикода ғалабани тантана қилди. Ушбу ғалабалар ҳайратланарли, аммо бундай бўлиши керак эмас. У шунчаки керакли учрашувларда ғалаба қозонди. Шунга қарамай уни Юрген Клопп, Гвардиола билан бир қаторга қўймадик.
Зиданни қандай мураббий эканлигини баҳолаш учун "Реал" кейинг мураббийи ким бўлиши ҳақида ўйлаб кўриш керак. Испанларга узоқ вақт давомида янги клуб тарихини яратадиган мураббий керак эмас - бу Клопп ёки Гвардиоланинг вазифалари. Президент Флорентина Пересга имкон қадар тезроқ натижаларга эришадиган одам керак.
Собиқ ярим ҳимоячининг иш бошлагандан сўнг биринчи қилган иши янги жамоаси савиясини баҳолаш эди. У ўз ишида Карло Анчелотти тамойилларидан фойдаланди, у ҳар доим тактика қанчалик яхши бўлмасин, футболчилар билан яхши муносабатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини айтарди.Зидан ўз футболчиларига эркинлик берди. У доим тўпни олдинга узатиш кераклигини айтади, чунки у Бернабеуда битта зарбасиз мингта пас бериш керак эмаслигини тушунади.
Муваффақиятнинг калити унинг футболчилари билан муносабати. Мадрид футболчилари мураббий ҳақида фақатгина ижобий гапиришади ва унинг тарихда қилган ишлари унинг кийим алмаштириш хонасидаги мавқеини янада оширади. «У мен учун муҳим ўйинчи эканлигимни ва« Олтин тўп»ни қўлга киритишим мумкинлигини айтди. Биз яхши ўйин кўрсата олмаган пайтимизда асосий ўйинчи бўлишимни хоҳларди. Бу сўзлар менга янада яхшироқ бўлишимга имкон берди »- дейди Лука Модрич.
Зидан чемпионларни яхши бошқарган унинг таркибида Испания ва Германиядан жаҳон чемпионлари ҳамда Криштиану Роналдулар бор эди,шунга қарамай у жуда хотиржам ишларди.
Гвардиола ва Зидан жамоаларини таққослайдиган бўлсак, кулгили гапларни эшитишимиз мумкин. Каталониялик мутахассиснинг "Барселона" сини ўйин услуби учун миллионлаб мухлислар севарди, “Реал”нинг эса у қадар жозибадор тактик-схемаси бўлмаган. Лекин кетма-кет учта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққани унинг замонамизнинг энг буюк мураббийларидан бири эканлигидан далолат беради.
Чемпионлар Лигасининг асосий жозибаси унда рақибларнинг кучлилиги.Ҳатто сер Алекс Фергюсон ҳам Англия футболи тарихидаги энг буюк мураббий 27 йил ичида атиги икки марта лигада ғолиб бўлган. Гвардиола ҳам уни икки марта ютган, охирги марта 2011 йилда. "Бавария" да у муваффақиятсизликка учраган ва 2021 йилда ўз мақсадига эришиши ҳали номаълум.
Элита клублари ёшларни тарбиялаш учун сотиб олишмайди - уларга дарҳол ўйин кўрсатадиган энг яхши футболчилар керак.Ва Зидан энг машҳур юлдузлардан максимал даражага эришишга қодирлигини исботлади. Аслида, бизнинг вақтимизда, Зиданнинг "қаймоқранглилар" билан қилган ишини такрорлашда кимдир муваффақиятга эришиши эҳтимолдан йироқ эмас. Суперлига ташкил этилса, бу Европа мусобақалари тарихидаги битта жамоанинг энг катта ғалабаси бўлиб қолади.
Мадриднинг "Реал" клуби Испанияда чемпионлик учун курашмоқда ва Чемпионлар лигаси ярим финалида "Челси" билан тўқнаш келади. "Барселона"га қарши ўйинда омад кулиб боққан бўлса-да, "Ливерпуль" устидан ғалабага кўпроқ лойиқ эди.
Биринчи учрашувда "Реал" "қизиллар" ҳимоясидаги барча тешиклардан фойдаланди. Футболчиларнинг ўзи сустлик ҳақида билганликларини ва бундан фойдаланишга тайёр эканликларини тан олишди. Аммо иккинчи учрашувда ҳаммаси бошқача эди - "қироллик клуби" ҳимояда ўтиришдан ва "Ливерпуль" нинг ҳисобни очишга уринишларини томоша қилишдан хурсанд эди. "Реал" хотиржам эди ва уларнинг ёндашувининг ўзгариши Зиданнинг бу масалага қандай ёндашаётганини жуда яхши акс эттиради.
Эҳтимол, у ажойиб футболчи бўлмаганида, биз унинг мураббийлик ютуқларини кўпроқ қадрлаган бўлардик. Унинг ярим финалдаги рақиби Томас Тухел ажойиб фаолияти билан мақтана олмайди, унинг ҳамкасблари Диего Симеоне, Антонио Конте ва Юрген Клопп ҳужумкор футболчи бўлишмаган.
Зидан футболчилик даврида шунчалик яхши эдики, биз ҳали ҳам мураббий ва футболчини фарқлай олмаймиз. Аммо сўнгги натижалар шуни аниқ кўрсатмоқдаки, у ким бўлганига эмас, балки унинг кимлигига эътибор бериш вақти келди. Агар ушбу мавсум охирида "Реал Мадрид" ўз мамлакатида ёки Европада чемпион бўлса, унда бунинг асосий сабабчиси ким эканлиги ҳаммага яна бир бор маълум бўлади.
Руслан Максимов тайёрлади