Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзда Мадрид клубини тарк этиши мумкин. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча тўхтаб турибди.
Таъкидланишича, Варан ва унинг вакиллари Премьер-лиганинг икки клуби билан алоқа олиб бормоқда. «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» тажрибали футболчи билан шартнома имзолаш ниятида.
Transfermarkt Варанни 70 миллионга баҳоламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йил июнгача мўлжалланган.