Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Мартен Стекеленбург: "Рома"даги фаолиятим фантастик кечмоқда"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Рома"нинг голландиялик дарвозабони Мартен Стекеленбург жамоа билан бирга совринларни қўлга киритиш - унинг учун энг асосий мақсад эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда, Италия телевидениесига асосланиб, "Championat.com" интернет-нашри хабар бермоқда.

Голландия терма жамоаси дарвозабони ҳисобланган Мартен Стекеленбург 2011 йилнинг ёзида Амстердамнинг "Аякс" жамоасидан Римнинг "Рома" жамоасига ўтганди.

"Ҳозирча "Рома"даги фаолиятим фантастик даражада кечмоқда. Менинг ягона мақсадим - жамоа билан совринларга эришиш, ахир мен айнан шунинг учун футбол ўйнашни бошлаганман", деди голландиялик посбон.

"Мавсум бошида биз маълум қийинчиликларга дуч келдик. Чунки жамоада янги ўйинчилар кўп эди ва уларнинг ўзаро тил топишиб кетишлари учун вақт керак эди", деди Стекеленбург.

"Нима бўлганда ҳам, биз ҳозир яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. "Рома" катта ўсишга эришди, деб айта оламан", дея қўшимча қилди "Рома" дарвозабони Мартен Стекеленбург.

Мартен Стекеленбург "Интер"га қарши А Серия 3-тур учрашувида жароҳат олиб, 18-дақиқада алмаштирилган, шу сабаб билан 4, 5 ва 6 тур учрашувларини ўтказиб юборган. Дарвозабон "Рома"нинг қолган барча учрашувларида майдонга тушиб (14 та ўйин), ўз дарвозасидан 17 та тўп олиб чиққан.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 17:44, 21.01.2012.
Ўқилди: 16443 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик