Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Лацио" Красич бўйича музокараларга киришмоқчи

Баҳо:
+ | -

Римнинг "Лацио" клуби раҳбарияти Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Кейсуке Хондани сотиб олиш фикридан қайтиб, энди эътиборини Милош Красичга қаратмоқда. Бу ҳақда "Gazzetta dello Sport" нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ЦСКА япониялик футболчи учун талаб қилган 16 миллион евро миқдоридаги нарх италияликларнинг фикридан қайтишига сабаб бўлган. Шу сабаб "бургутлар" эътиборларини нисбатан арзон вариантларга қаратишган.

Хусусан, "Лацио" ушбу мавсум Турин клуби асосий таркибида камдан-кам майдонга тушаётган ярим ҳимоячи Милош Красич масаласида "Ювентус" билан музокараларга киришишга тайёр. "Кекса синьора" раҳбарияти ҳам, жамоа мураббийи Антонио Контенинг ўйин услубига мос келмаган сербиялик ярим ҳимоячи билан камида ижара асосида хайрлашишга тайёрлар.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Милош Красични Туркиянинг "Фенербаҳче" клуби ҳам мавсум якунига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Милош Красич ушбу мавсум "А" Серия ўйинларида доирасида етти учрашувда майдонга тушган бўлиб, битта гол муаллифига айланган.

Манба: www.sportbox.ru
Киритилди: 18:03, 21.01.2012.
Ўқилди: 17144 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.